БОЛАЛАРГА АТАЛГАН ЛИМОНЛИ ХАЛҚОНА МАЛҲАМЛАР

0
293
марта кўрилган.

Ёш болаларда стоматит касаллиги кўп учрайди. Ушбу дарддан табиий маҳсулотлар ёрдамида форих бўлиш мумкин.

Малҳам  тайёрлаш: яримта лимон шарбати сиқиб олинади, унга  1 чой қошиқ асал аралаштирилиб, устидан ярим стакан сув қуйилади.

Ишлатилиши: Ушбу суюқлик билан 3-4 ҳафта давомида оғиз бўшлиғи чайилади.

Баъзи болаларнинг бурни тез-тез қонаб туради. Қон кетаётганда бир бўлак пахтани лимоннинг эфир мойига шимдириб, буруннинг қон оқаётган тешигига тиқиб қўйилади.

Милклар қонаганда янги узилган лимон пўсти (ички томони) билан қонаётган милкларни ҳар куни бир неча дақиқа давомида уқалаш мумкин. Бир ҳафтадан сўнг милклар қонамай қўяди.

 Оғиздан ёқимсиз ҳид келаётганда ҳар куни 1 чой қошиқ қирғичдан ўтказилган лимон пўсти ва 1 чой қошиқ асал аралашмаси истеъмол қилиниши тавсия этилади.

Оёқ терлашида оёқларни илиқ сув билан яхшилаб ювгандан сўнг, бармоқ ва уларнинг ораларига лимон бўлаги суриб чиқилади ҳамда қуригунича тегилмайди. Ушбу муолажани ҳар куни ётишдан олдин бажариш лозим. Кундузи эса бармоқлар орасига юпқа қилиб гигроскопик пахта қўйилади. Шу усул билан бир ҳафта ичида оёқ терлашидан қутулиш мумкин.

Томир тортишишида эрталаб ва кечқурун товонларга янги узилган лимон шарбати суриб, қуригунча юрмаслик керак. Даволаниш муддати икки ҳафтадан ошмаслиги лозим.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА, фармацевт

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.