Бўқоқни уй шароитида даволашнинг 10 та усули

0
6702
марта кўрилган.

Қуйидаги маҳсулотларда организмга зарур бўлган йод миқдори юқори.  Шунинг учун улардан ўзингизнинг саломатликингизга эътибор бериб фойдаланишингиз керак.

1. Бўқоқ организмда йод танқислиги оқибатида келиб чиқади. Шунинг учун уни уй шароитида даволашнинг энг яхши усулларидан бири оёқнинг таг қисмига йод суртишдир. Ушбу муолажани бир неча кун қайтаринг. Агар суртилган йоддан эрталабгача ҳеч қандай из қолмаса, муолажани давом эттирасиз. Борди-ю йод “шимилмаган” бўлса муолажани тўхтатиш лозим. Демак, организм йодга тўйинган.

2. Анжир. Ушбу муолажани амалга ошириш учун  4 кг. анжир керак бўлади. 3 дона каттароқ анжирларни сирли идишга солиб, устига қайнаган сув қуямиз. Эрталаб бир дона анжирни еб, 3 ош қошиқ сувидан ичилади. Тушликда иккинчиси, кечки овқат вақтида эса учинчисини истеъмол қилиб, суви ичилади. Бу муолажа 1 ҳафта давом этади.

3. Олча. 100 гр. олчанинг куртакли шохлари барглари билан бирга кесиб олиниб, 0,5 литр сув солиб 30 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Тайёр шарбатни бир кунда 3 маҳал бир ош қошиқдан ичилади.

4. Лимон ва асал. Ўн дона лимоннинг ички қисми ажратиб олиниб, яхшилаб эзилади. Сўнг унга 10 дона саримсоқпиёз доначалари эзиб қўшилади. Бу массани 1 литр тоза асалга (шакарсимон бўлиб қолган асал бўлса мақсадга мувофиқ) қўшиб аралаштирилади. Аралашмани салқин, офтоб нури тушмайдиган жойда 10 кун давомида сақлаш лозим. Шундан сўнг, уни ҳар куни 4 чой қошиқдан ичиш тавсия этилади.

5. Ёввойи ертут (қулупнай). 3 ош қошиқ майдаланган ёввойи ертут  баргини 700 мл. сувга солиб сирли идишда 3 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Сўнг масса совутилиб, докада сузиб олинади ва ҳар куни 200 мл.дан 3 марта ичилади. Муолажа 5 кун давом этади.

6. Ёнғоқ ва асал 200 гр. грек ёнғоғини ҳовончада туйиб, ун шаклига келгунича майдаланади. Сўнг ушбу кукун 500 гр. тоза асалга қўшилади ва аралаштирилади. Тайёр массани 1 ҳафта давомида бир кунда 3-4 чой қошиқдан истеъмол қилиб турасиз.

7. Чаканда. 300 гр. чаканданинг сувини чиқариб олинг. Ундан ажраб чиққан шарбат ва ёғга худди шунча зайтун ёғи қўшилади ва бу аралашма икки ҳафта давомида салқин жойда сақланади. Овқатдан олдин 1-2 ошқошиқдан истеъмол қиласиз.

8. Сабзи, картошка, лавлаги, бодринг. Ҳар бир сабзавотнинг  шарбати  125 мл. дан олиниб  бир идишга солинади. Ушбу суюқлик бир кунда 2 ош қошиқдан ичилади. Аммо шуни айтиш лозимки, суюқлик ичилаётган вақтда гўшт ва балиқ маҳсулотларидан тайёрланган таомларни истеъмол қилиш мумкин эмас.

9. Денгиз карами. Денгиз карами қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши натижасидаги касалликнинг енгил формаларини тузатишда халқ табобатида ишлатилади. Бунинг учун қуритилган денгиз карами майдаланади. 1 чой қошиқ майдаланган денгиз карамини қайнатилган сув билан бир кунда 3 марта овқатдан олдин ичилади. Муолажа 30 кун давом этади.

10. Хурмо. Уни бир кунда 1 донадан ейиш ҳам бўқоқ касаллигини олдини олишда, даволашда қўл келади.

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира БЕКЧАНОВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.