«Британча» штамм хавфини чеклаш борасида Ўзбекистонда кўрилаётган чоралар

0
305
марта кўрилган.

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан саволларга жавоб  берилди.

– «Британча» штаммни Ўзбекистонга умуман киритмасликнинг имкони борми?

Йўқ, биз уни ҳудудимизга умуман киритмаслик имкониятига эга эмасмиз. Боиси ҳозирги кунга келиб, дунёнинг 60га яқин давлатларида бу штамм аниқланди. Коронавируснинг “Британча” штамм кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ мавжуд бўлса-да, дунёда ўзбекистонликлар бориб-келиши мумкин бўлган давлатларнинг сони жуда кўп. Касаллик айнан юқорида санаб ўтилган давлатлардан эмас, балки учинчи, тўртинчи давлатдан кириб келиш эҳтимоли мавжуд.

– Коронавируснинг «Британча» штаммини одамлар орасига киришининг олдини олса бўладими?

– Ҳа, шунга ҳаракат қилдик. Коронавируснинг «Британча» штаммини одамлар орасига киришига йўл қўймадик. Бутун дунёдаги кўплаб иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларни коронавирус касаллиги карахт ҳолатга келтириб қўйган бир пайтда, республикамиздаги эпидемик барқарорлик биздаги тизим нималарга қодир эканлигини кўрсатиб турибди. «Британча» штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзида алоҳидаланди, шифохонага ётқизилди ва беморда ҳеч қандай асоратлар кузатилмади.

Ютуғимиз шуки, биз аэропорт, қўйингки шифохона шароитида касаллик манбаини жиловладик, унинг одамлар орасига кириб кетишига йўл қўймадик.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.