Буйрак ва сийдик йўли касалликларини даволовчи табиий малҳамлар

0
442
марта кўрилган.

 Биринчи тавсия: Маккажўхори попуги – 20 грамм, зуптурум (подорожник большой) барги – 40 грамм, дала қирқ бўғими (Хвощ полевой) – 30 грамм, маврак (Шалфей) – 15 грамм, далачой (зверобой) – 20 грамм олинади. Ушбу йиғма доривор гиёҳларнинг граммини аниқлаш қийинчилик туғдирса, улардан бир ош қошиқ олинади ва бир стакан қайнаган сувда 6 соат дамлаб қўйилади. Сўнгра эритма элакдан ёки докадан ўтказилиб, яна 5-6 дақиқа қайнатилади ва тайёр бўлган табиий малхам кун бўйи хўплаб- хўплаб ичилади.

 Иккинчи тавсия: Дала қирқ бўғими (хвощ полевой) – 15 грамм, ғозпанжа (лапчатка гусиная) илдизи – 15 грамм, зуптурум (подорожник большой) баргидан – 20 грамм олинади.  Ушбу йиғма бир стакан қайнаб турган сувга солинади ва дамлаб қўйилади. Кейин уни докадан ўтказиб, кечқурунлари 1 стакандан иссиқ холида ичилади. Энг қулай усули термозга дамлаб қўйишдир.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари  намзоди, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.