Чилонжийда

0
5381
марта кўрилган.

Ўзбекистонда чилонжийданинг икки хил нави мавжуд.

Бири худди маржондек дум-думалоқ шаклда бўлиб, Хоразмда уни анноб  жийда дейишади. Ушбу дарахтнинг ниналаридан  қизчаларнинг қулоғига зирак тақиш учун тешилганида ундан фойдаланишади. Чунки антисептик хусусиятга эга. Иккинчи тури эса “унаби” деб аталади. У нок шаклига  ўхшайди, узунчоқ бўлади. Ҳар иккиси ҳам шифобахш бўлиб, ўзига хос чиройли, барглари ялтироқ, гуллаганда ўзгача ифори ва гўзаллиги билан дилларни яйратади.

Чилонжийда дала-ю боғларда ўсади. У жуда шифобахш. Мевасида 40-60 фойиз қанд, 3 фойиз оқсил, органик кислоталар, С витамини, ошловчи моддалар, каротин, баргида алкалоидлар, флавоитлар ва бошқа моддалар мавжуд.

Аллома Ибн Сино чилонжийда мевасини кўкрак оғриғи, ўпка, буйрак ва сийдик пуфаги касалликларини даволаш учун ишлатган.

Шифобахшлиги билан инсонлар эътиборини тортган бу неъмат– тана аъзоларининг тонусини кўтарувчи, сийдик ҳайдовчи, балғам кўчирувчи малҳам сифатида қўлланилади. Шунингдек, гипертония ва атеросклероз касалликларида ишлатилади.

Чилонжийда мевасидан тайёрланган дамлама халқ табобатида  кўкрак оғриғи, йўтал, чечак, камқонлик ва ич кетиш касалликларида оғриқ қолдирувчи ва қон тўхтатувчи малҳам сифатида ишлатилади.

Дамлама тайёрлаш: Қапқоқи зич ёпиладиган идишга бир стакан қайноқ сув ва  20 гр майдаланган мевадан солиб, 1 соатга дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб ўтқазилади. Кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин икки ош қошиқдан ичилади.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари намзоди

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.