Ерқалампир (хрен) жуда кучли табиий антибиотиклар сирасига киради. Шунинг учун қишга консерва тайёрлаётганда ерқалампир солинади.
Ушбу доривор неъматнинг таркибида калий, кальций, натрий, фосфор, темир ва бошқа минераллар мавжуд. Шунингдек, у В, С дармондорилари, аскорбин кислота, фитонцидлар, эфир мойлари, шакар, крахмал, углевод, клетчаткаларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Барра барглари эса С, В, PP витаминлари ва каротинага мўллиги билан айниқса, фойдалидир.
Трахеит, бронхит, узлуксиз йўталда қўлланилиши: қирғичдан ўтказилган бир қошиқ ерқалампирни уч қошиқ асал билан аралаштириб тиндирилиб, бир кунда 1 маҳал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади.
Цистит ва уретрит дардига чалинган беморлар учун қўлланилиш усули: қирғичдан ўтказилган 1ош қошиқ ерқалампирни 100 мл. қайноқ сув билан аралаштирилиб, 5 дақиқа усти ёпиб тиндириб қўйилади ва бир кунда 3-4 маҳал ичилади.
Бўғим оғриқларида қуйидаги малҳам тавсия қилинади: ерқалампирнинг илдизи гўшт майдалагичдан ўтказилиб, унга тенг миқдорда майдалагичдан чиқарилган олма қўшилади. У яхшилаб аралаштирилиб оғриқ жойга малҳам сифатида компресс қилинади.
Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди