Фойдали маслаҳатлар

0
54
марта кўрилган.

Саломатлик — гўзаллик. У эса сизнинг вужудингизга бўлган эътиборингизга ва соғлом овқатланишингизга боғлиқ.

Қорин оғриғида пиёзни чойга қўшиб ичиш фойдали. Тайёрлаш усули: 1та бош пиёзни тўртга бўлинг, бир стакан иссиқ чойга солиб, 5-10 дақиқа дамланг.

Юз терисини парваришлаш: 1 чой қошиқ лимон шарбати,  2 ош қошиқ қирғичдан ўтказилган хом картошка,  0,5 чой қошиқ сметана ва  1 чой қошиқ ўсимлик мойи билан аралаштиринг. Ушбу ниқоб юзни таранглаштиради, озиқлантиради ҳамда оқартиради.

Овқат олдидан салат истеъмол қилинг. Олимлар тадқиқотига кўра, салатни овқатдан аввал тановул қилиш кераклигини таъкидлашаяпти. 150 грамм миқдоридаги энг енгил салат тушликдаги калория миқдорини 7 фоизга, 300 грамм қисми эса 12 фоизга камайтиришга ёрдам беради.

Тўйиб  овқатланиш ҳам  ҳазм тизимига оғирлик қилади. Шунингдек, ёғли овқатлар ўрнига, барра кўкат ва сабзавотлар қўшилган таомни танланг.

Ф. САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.