Гуручнинг фойдали хусусиятлари

0
3156
марта кўрилган.

Гуручнинг фойдали хусусиятлари жуда кўп ва ўзига хос. Чунки у сувда ўсадиган асосий ягона  бошоқли ўсимлик  шолидан олинади. Бошқа бошоқли ўсимликларга нисбатан гуруч таркибида калий ва фосфор, углеводлар, витаминлар ва минерал моддалар кўп.

Гуруч оқилона овқатланувчи ҳамда фаол ҳаёт кечирувчилар учун ажойиб озуқа ҳисобланади. Унинг таркибида 78 фоизгача углеводлар мавжуд бўлиб, тиамин-В1, рибофлавин-В2, ниацин-Вз, В6, Е витаминларига бой. Углеводлар инсон организмидаги энергияни сақлаган ҳолда ортиқча ёғ ва қанд моддасини ҳамда асаб тизими фаолиятини меъёрлаштиришга ёрдам беради.

Калий моддасига бойлиги боис организмга бош­қа маҳсулотлар билан тушадиган туз миқдорини меъёрлаштиради. Шунингдек, фосфор, рух, темир, кальций ҳамда йод моддаларининг организмда модда алмашинувини меъёрлаштиришда, тишларнинг мустаҳкам бўлиши, бош мия фаолиятини бошқаришдаги аҳамияти ниҳоятда катта. У оқсилларни организмга сўрилишини тезлаштиради.

Гуруч таркибида умуман туз бўлмаганлиги сабабли уни юрак қон-томир, буйрак етишмовчилиги касалликлари бор бўлган ҳамда ортиқча вазндан қутулишни истаган кишиларга ҳам озуқа сифатида тавсия этилади.

Гепатит (сариқ) касаллигида фақат гуруч билан сариёғ ейилади.

Қандли диабет касаллигида қора ловиядан 250 г, ошқовоқдан 250 г, гуручдан 150 г олиб қайнатиб ичилади.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА тайёрлади

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.