Ҳомиладорликда томир тортишишига қарши олти маслаҳат

0
10099
марта кўрилган.

Бўлажак оналар кўпинча кечалари оёқ томирларининг тортишишидан азият чекадилар. Бунинг сабаблари ва олдини олиш борасидаги  ўгитларга эътибор қилинг.

  1. Оёқ томирлари тортишганда ётган ҳолда оёқларни аста букинг ва қўйиб юборинг, токи оғриқ кетгунча машқни аста-секин такрорланг.
  2. Агар шунда ҳам қолмаса, оёқларни, айниқса тиззани уқаланг, агар бу сизга ноқулайлик туғдирса, турмуш ўртоғингиздан илтимос қилинг.
  3. Томир тортишиб турган жойга дорихоналарда сотиладиган хантални намлаб ёпиштиринг. Хантал оёқ мушакларини қиздириб, тинчлантиради.
  4. Шунингдек, дориxоналарда сотилувчи музлатувчи гель кремлардан фойдаланиш мумкин. Аммо аввал йўриқномасини яxшилаб ўқиб чиқинг, агар қарши кўрсатмалар бўлмаса, томир тортишаётган жойга гелдан суртинг, мушаклар тинчланади.
  5. Бу дарднинг олдини олишда соғлом овқатланиш ҳам катта аҳамиятга эга. Таркиби магний ва калийга бой маҳсулотларни кўпроқ исътемол қилинг. Ушбу дармондорилар картошка, гречиха бўтқаси, тарвуз, шоколад, банан, ўрик туршаги, майиз ва ёнғоқларда мавжуд.
  6. Уxлаш олдидан оёққа контраст ванналар қабул қилинг. Аммо иссиқ ва совуқ орасидаги фарқ 5 даражадан ошмаслиги лозим. Сувга денгиз тузларидан солиб юборсангиз улар мушаклар бўшашишига ёрдам беради.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.