Ибн Синонинг шогирдларига ўгити: “Мен ўзимдан сўнг тўртта табибни қолдираяпман: Булар қуёш, тоза ҳаво, сув ва бадан тарбиядир”.

0
936
марта кўрилган.

Бу ҳикмат бугунги кун учун ҳам ўта муҳим. Моҳиятини йўқотмаган. Аллома айтган тўрт омилдан фойдаланишни билишимиз зарур.

Қадим Шарқнинг машҳур алломаси, табобат султони Абу Али ибн Сино даврида простатит хасталиги учрамаган экан. Чунки, ҳамма кучли жинс вакиллари от, хачир, эшак минишган. Одамлар кўпроқ пиёда юришган. “Ҳаёт – ҳаракатдан иборат”, дейишади Тибет донишмандлари ҳам.

Йилда бир марта мазза қилиб иссиқ тупроқ, шағал, қум ёки тоғу-тошларда оёқ яланг юрганимизни эслай оламизми! Ҳолбуки, тизза бўйи билқиллаган, майин тупроқ кечиб далада юришнинг ҳам ўз завқи бор. Инсон ердан қувват олишини унитманг.

Уйғониш фаслида ҳамма жонли мавжудот ҳаракатга тушиб қолди. Сиз ҳам ўз салотматлигингизни асраш учун интилинг. Зеро, ҳаракат туфайли қонингиз юришади, умрингиз узаяди, соғлиғингиз тикланади. Борлиқдан завқланиб яшашга интилинг, кайфиятингиз кўтарилади. Руҳингиз юксалади. Бу эса саломатликнинг яна бир гаровидир.

Юртимизнинг ҳар бир кишисига баҳорий кайфият ёр бўлсин!

Р. Зарипова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.