Картошканинг шифобахш хусусиятлари

0
4514
марта кўрилган.

Сабзавот ва полиз экинлари витаминлар манбаи бўлиб, улар кўп дардга шифо, жумладан, картошка ҳам шифобахш  неъматлардан бири ҳисобланади.

Картошка ўз таркибида оқсил, ёғ, углеводлар, органик кислоталар, В1, В2, РР, С,D,K,E,A витаминлари, натрий, калий, магний, кальций, темир, фосфор, йод каби элементларни сақлайди. Шунингдек, бу сабзавот оқсил инсон саломатлиги учун зарур бўлган аминокислоталари мавжудлиги билан ҳам севиб истеъмол қилинади. Одамлар орасида картошкани “иккинчи нон” ҳам деб аташади. Чунки, у ҳам нон каби меъдага тегмайди. У нафақат тўйимли хусусияти, балки ўзининг шифобахшлиги билан ҳам бошқа полиз экинларидан ажралиб туради.  

Бодомча безлари яллиғланганда, яъни ангинада янги сиқиб олинган картошка шарбатини 1 соат тиндиринг. Сўнгра клюква шарбати билан қўшиб, 1кунда 3 маҳал 2 стакандан ичинг.

 Майда картошкани олиб (туганаклар ёки картошка пўчоғи ҳам бўлади) яхшилаб ювинг ва  уни унча кўп бўлмаган сувда қайнатинг. Чунки буғ сувдан эмас, картошкадан келиши керак. Унинг буғини оғзи ва бурнингиз билан 10-15 дақиқа давомида ичингизга ютинг. Ингаляциядан сўнг дарҳол ўраниб ётинг. Агар яллиғланиш жараёни ўткир кечаётган бўлса, муолажани 2 марта, эрталаб ва кечқурун бажаринг. Аритмия юрак ритмининг бузилишида мунтазам равишда картошкали муолажа кунларини ўтказинг. Картошкани қириб шарбатини, унинг қайнаган сувини ичинг ёки димланган, пиширилган картошка сувини ёки ўзини истеъмол қилинг.

Болдир ва бўғимлардаги оғриқни қолдириш учун оғриган жойга кўкарган картошкани қирғичдан ўтказиб компрес (бозиллама) қилиб қўйинг. Картошканинг пўчоғини арчмай, уни тозалаб ювиб, сўнгра майдаланг. Ҳосил бўлган массани қайноқ сувга солиб иситинг. Сув ҳарорати 38 С даражага етиши керак. Сўнг оёққа ёки қўлга мослаб тикилган махсус бўз қопчани оғриқли жойга мослаб тикилиши зарур. Кейин беморнинг тагига клеёнка тўшаш даркор. Картошка қатлами эса 1,5-2 см ни ташкил этиши керак. Дастлаб қопчани оғриқли соҳага кийгизинг, устидан клеёнка билан ўраб сувини оқизмаслик учун бинт билан ҳам яхшилаб ўранг. Ушбу бозиллама билан ухлашга ётинг. Оёқ ёки қўлингиз ёстиқ устида бўлсин. Танангизга иссиқ ўтиши билан ухлаб қоласиз. Агар бозиллама оғриган жойингизни иситмаса, демак, у ёмон тайёрланган. Оғриқ 20-30 дақиқадан сўнг ўтиб кетади. Бу ҳолат янги хуружгача безовта қилмайди. Ушбу бозилламани ҳар куни кечаси такрорланг. Аввал уни 7 кун қўйиб кўринг. Қолган компресларни муолажа самарасига қараб қўясиз. Агар оғриқ муолажанинг 2 ёки 3 кунида ўтиб кетса яна компресс қилишга зарурат қолмайди.

Севара Газибаева, 1-Республика тиббиёт

коллежи  кафедра мудири

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.