Иммунитетни мустаҳамлаш учун халқона тавсиялар

0
893
марта кўрилган.

Бугунги кунда коронавирус дардига қарши курашда иммунитетни ошириш жуда муҳим. Иммунитети мустаҳкам бўлган инсонларда бу касалликка чалиниш хавфи жуда паст бўлади, чалинган тақдирда ҳам осон ўтказадилар.

Иммунитетни мустаҳамлаш учун тўғри овқатланиш, бадантарбия ва нафас машқлари мунтазам бажариш керак. Ушбу хасталик асосан юқори ва қуйи нафас олиш йўлларини зарарлайди.

Таомнома албатта, оқсилларга бой неъматлардан иборат бўлиши, овқатлар хилма-хил ва таркибида минераллар, витаминлар, айниқса С витамини сероблигига эътибор бериш мақсадга мувофиқ.  Улар қайси маҳсулотлар таркибида мавжудлигини билиш коронавирусни олдини олишга муносиб ҳисса қўшади. Ҳозир юртимизда мунтазам ишлатиладиган, топиш осон бўлган она юрт неъматларини тавсия қиламан.

ЛИМОН. Уни блендерда майдалаб, бироз шакар қўшиб бир кунда уч марта бир чой қошиқчадан истеъмол қилинг.

ЧАКАНДА (облепиха). Унинг фойдали хусусиятлари қуритилган меваларида ҳам сақланади. Ҳар куни чаканда мевасидан чой дамлаб ичинг.

СМОРОДИНА. Мураббоси ҳам, музлатилгани ҳам бирдек фойдали. С витаминидан ташқари бу мевада А, В6, В12, кальций, калий, темир, магний ва натрий мавжуд.

 НАЪМАТАК. Унинг шарбати жуда фойдали. Кечқурун ярим литрлик термосга ўн дона наъматак меваси солинг ва устидан қайноқ сув қуйинг. Эрталаб ичишга тайёр бўлади дамламадан кўнглингиз тусаганича ичишингиз мумкин. Бу ичимлик иммунитетни кўтаради.

 ТУЗЛАНГАН КАРАМ. Тузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган бошпиёз қўшиб истеъмол қилинг.

ПИЁЗ. Айни пайтда ушбу неъматни исътемол қилиш зуда зарур. У табиий антиботик экани барчага маълум.

САРИМСОҚ. Ушбу неъмат шамоллаш ва вирусдан асрашдан ташқари, юрак қон-томири хасталикларига чалинган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин даражасини пасайтиради.

ТВОРОГ. Уй шароитида тайёрланган творог айниқса ўта фойдали. Кунига 150 гр творогга смородина, чаканда ёки лимон қўшиб истеъмол қилиш организм учун кони фойда.

ТУХУМ. Нонуштага мунтазам битта тухум ейиш зарур. Қайнатилган тухум таркибида А, В2, В5, В6, В9, В12, D, К, Н, РР витаминлари шунингдек, биотин, кальций, магний, рух, селен, мис, марганец темир витаминлар ва минераллар мавжуд.

Бадантарбия учун энг осони ҳар куни  3-5 км. Юришдир. Бунда «соғломлаштирувчи» юриш жуда катта самара беради. Юришнинг бир неча турлари бор: Сайр қилиб оддий юриш юрагида касали бор ва кексаларга тавсия қилинади. Соғломлаштирувчи юришга  бадантарбия врачлари касалликларга қараб тавсиялар беришади. Скандинавча таёқ билан юриш ҳам ушбу йўналишга киради. Спортча юриш,  кўпроқ серҳаракат кишиларга ва спортсменларга тавсия қилинади..

COVID-19 касаллигига чалинганларга шар шишириш мутлақо мумкин эмас. Енгил нафас олиш ва айниқса, чиқариш асосида бажариладиган машқлар билан бошлаш лозим ва уларни бемор мунтазам  бажариши керак. Бунда кўкрак қафасида зўриқиш пайдо бўлмаслиги, сатурация тушиб кетмаслиги зарур.

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира БЕКЧАНОВА тайёрлади.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  гранти асосида уюштирилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.