Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосаси: агар дунё аҳолиси жисмоний фаолроқ бўлганида эди…

0
109
марта кўрилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус пандемиясини ҳисобга олган ҳолда жисмоний фаоллик меъёрлари бўйича тавсияларига тузатиш киритди ва мунтазам фаолликнинг катталар ва болалар учун аҳамиятини эслатиб қўйди.

ЖССТнинг таъкидлашича, агар дунё аҳолиси фаолроқ бўлганида эди йилига 5 миллионтагача ўлим ҳолатининг олдини олган бўларди.

Ҳозирда COVID-19 туфайли кўпчилик уйда қолишга мажбур бўлаётганлиги сабабли ЖССТ жисмоний фаоллик бўйича янги қўлланма ишлаб чиқди. Унга кўра ҳар қандай ёшдаги ва ҳар хил қобилиятларга эга барча одамлар жисмоний фаол бўлиши кераклиги, ҳаракатнинг барча турлари муҳимлиги таъкидланади.

Сурункали касалликдан қийналаётганлар ёки ногиронларга ҳафтасига ўртача тезликда 150-300 дақиқа жисмоний фаоллик тавсия этилади. Болалар ва ўсмирларга кунига ўртача 60 дақиқа ўртача ёки юқори тезликда аэроб машқларини бажариш маслаҳат берилади.

Кексаларга (65 ёш ва ундан катталар) йиқилишнинг олдини олиш ҳамда саломатликни яхшилаш мақсадида мувозанат ва координацияни яхшилашга, шунингдек, мушакларни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган фаоллик турларини қўшиш кўзда тутилади.

Мунтазам жисмоний фаоллик юрак-қон томир касалликлари, саратон ва иккинчи тур диабетни даволашга кўмаклашиш ва олдини олишда, шунингдек, ваҳима ва депрессия аломатларини камайтиришда, когнитив қобилиятларнинг пасайишини секинлаштиришда, хотирани яхшилашда ҳамда мия саломатлигини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, жисмоний фаоллик саломатлик ва фаровонлик учун ниҳоятда муҳимдир — у умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради.

«Айниқса, ҳозир COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар шароитида яшаётганда ҳар қандай ҳаракат муҳим. Ҳаммамиз ҳар куни ҳаракат қилишимиз керак», — дейди ЖССТ раиси.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда аҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилиши, жисмоний фаоллик даражасини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш учун давлат раҳбари томонидан сўнгги бир ой давомида кетма-кет фармон ва 3 та қарор қабул қилиниб, уларда кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш ишлари бошланди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.