Жаҳонда йилига 15 миллионга яқин инсон саратон билан касалланмоқда. Ўзбекистондачи?

0
167
марта кўрилган.

Шу кунларда Ўзбекистон делегацияси Будапешт шаҳрида Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг онкология соҳасида ҳамкорлигига бағишларган халқаро конферецияда иштирок этмоқда, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Ушбу тадбир ташкилотчилари – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Венгрия ҳукумати ҳамда Венгрия инсон ресурслари вазирлиги ҳисобланиб, унда 53 давлат тақдимот ўтказмоқда.

Тақдимотда Республика ихтисослашган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов ўз нутқида таъкидлаб ўтганидек, жаҳонда йилига 15 миллионга яқин инсон саратон билан касаллангани аниқланмоқда, мамлакатимизда эса бугун 96 мингдан зиёд беморлар онкологик хасталик билан рўйҳатга олинган.

Сўнгги йилларда ўзбекистонлик онкологларнинг фаол саъй-ҳаракатлари туфайли соҳада энг нуфузли саналган ESMO, ASCO каби халқаро ташкилотларга аъзо бўлди. 2017-2018 йилларда 100 дан зиёд мутахассисларимиз Россия, АҚШ, Корея, Туркия, Полша, Ҳиндистон, Белорусь каби мамлакатларнинг нуфузли клиникаларида давлат ҳисобидан малака оширишди. Сўнгги икки йил ичида кимёвий препаратлар билан таъминлаш ҳам сезиларли даражада яхшиланиб, 85-90 фоизгача етди. Марказ томонидан видео-лапароскопик жарроҳлик мажмуаси сотиб олингандан сўнг, республикада биринчи марта видео-лапароскопик нефректомия, тромбектомияли нефректомия ва буйрак резекцияси каби юқори технологияли операциялар ўтказилади. 

Конференция якунида иштирокчилар Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиёда онкологик таълим, илмий тадқиқотлар ва ривожланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларацияни имзоладилар.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.