Жаннат гули-райҳон

0
2482
марта кўрилган.

Райҳонни халқимиз жаннат гули, дея ардоқлайди. Думоғига хушбуй уфуриб туриши учун қулоққа тақиб олишади. Бу бежиз эмас. Чунки у юқумли касаллик тарқатувчи микроблардан ва инфекциялардан тозалайди.

Унинг ер устки қисми таркибида эфир  мойи бор. У асосан камфора ва бошқа терпеноидлардан ташкил топган. Ундан камфара олинади. У юрак томир тизими ишини ва нафас олишни қўзғатишда ишлатилади, уни  ҳам ичиш ҳам ҳидлаш тавсия қилинади.

Бод касаллигида ва шамоллаш касалликларида мушакларнинг оғриган жойига  суртиш яхши фойда беради.

Томоқ оғриганда: 4 қошиқ майдаланган райҳон баргини 250 мл. қайнаган сувга солиб, 20 дақиқа давомида пас оловда димланг ва сузиб олиб, кун давомида 2-3 марта илиқ ҳолда томоғингизни чайинг.

Қовоқлар шамоллаши учун: 2 қошиқ майдаланган райҳон баргларини 500 мл. қайнаган сувга солиб димланг ва совутиб сузгичдан ўтказинг. Малҳамга докани ботириб, қовоқларингиз устига қўйинг.

Бош оғриганда: Райҳон, маврак, лимонўтни баравар олиб, 1 чой қошиғини 200 мл. қайнаган сувга аралаштириб, 20 дақиқа димланг, тиндириб, сузгичдан ўтказинг ва 1 чой қошиқ асал билан аралаштириб ичинг. Бу ичимлик  тинчлантириш хусусиятига  мавжудлиги учун бош оғриғини қолдиради.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.