ЖАЗИРАМАДАН САҚЛАНИШ УЧУН МАСЛАҲАТЛАР

0
205
марта кўрилган.

ЖАЗИРАМА   ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори даражага кўтарилишидир.

Жазираманинг салбий оқибати. Бу маҳалда инсон тана ҳарорати 37.1С – 38.8 С гача кўтарилиб, саломатликка салбий таъсир этиши мумкин. Иссиқ ҳаво ёки офтоб урганида  баданнинг қизариши ва кучли чанқоқ кузатилади. Кейинчалик, ҳушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.

Жазирамадан сақланиш учун табиий толали кийимлар, вентилятор, кондиционердан кенг фойдаланинг. Қишлоқ  жойларида эса соябон, шийпонлар,  шунингдек,  деразалар учун қалин пардалардан ҳавзалардан, ичимлик сувидан, булоқ сувларидан унумли фойдаланинг.
Иссиқ кунда, кондиционерсиз иложи йўқ. Аммо куни бўйи кондиционерли хонада ишласангиз, шундай жойлашинг-ки ундан чиқаётган совуқ хаво тўғридан-тўғри сизга таъсир қилмасин.

Иложи борича соя жойларда бўлишга ҳаракат қилинг. Офтоб урганда зудлик билан соя жойларга ўтинг,  душ қабул қилинг ёки шамол бор жойга ўтиринг ва аста-секинлик билан кўпроқ сув истеъмол қилинг. Иложи борича баданингизни совутишга интилинг.

Кепка, шляпа ёки панамалар кийишдан уялманг. Чунки офтоб уриши асосан бош қизиганда содир бўлади. Кунингизни шундай режалаштирингки, 12-00 дан 16-00 гача кўчага чиқмаслик бу вақтда ёки ишда, ёки уйда бўлган маъқул.

Сувнинг аҳамияти. Сув ичиш организм фаолиятини яхши ишлаши ва сув-туз миқдорини меъёрлаштиришига қулай шароитлар яратади. Организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун  оддий ичимлик сувини қайнатиб ва совутиб истеъмол қилиш керак.

 Кўпроқ душ қабул қилинг. Мунтазам равишда тозаланиш баданнинг нафас олишига ёрдам беради. Сув хона ҳарорати каби бўлиши керак. Муздак сув билан ювиниш эса, тана қизиб турганида пневмония касаллигига олиб келади.
Албатта, очиқ сув хавзаларда чўмилиш мумкин, аммо чўмилиш таъқиқланган хавзаларда чўмилиш қатъиян ман этилади. Айниқса, болаларни тез-тез чўмилтириб туринг. 

Эрталаб ва кечқурун кўпроқ ҳаракат қилинг. Жазирама кунларидаги камҳаракат гипертония, юрак-томир касалликлари ва тромбоз ривожланишига олиб келади.

Овқатланиш. Иссиқ кунда кўпроқ совуқ таомлар истеъмол қилинг. Ёғли, қовурма овқатларни, сут ва гўшт маҳсулотларини(колбаса, қози, табақа каби) камроқ  истеъмол қилинг. Балиқ ва сабзавотлардан фойдаланиш айни муддао.

Сутли маҳсулотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Чунки, тез айнийди.  Қуёш нури тушиб турган расталардаги неъматларни сотиб олмаслик керак.
Албатта, таомларни туз билан танновул қилинг,  чунки,  юқори хароратда, тананинг терлаши натижасида кўп миқдорда натрий моддаси йўқотилади. Пиво ва бошқа алкогол ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Шоира БЕКЧАНОВА, олий тоифали врач

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.