Жигар ва буйракни халқ табобати асосида тозалаш

0
1965
марта кўрилган.

Жигар ва буйрак инсон организмида табиий фильтр вазифасини ўтайди. Жигар қондан ҳар хил заҳарли моддаларни олиб, уларни зарарсизлантиради.

Ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш, ёғли, қовурилган, тузланган, дудланган нарсалар, спиртли ичимликлар ва тамаки буйрак ва жигарга жуда зарарли таъсир кўрсатади. Буйрак ва жигарни тозалашда халқ табобатида бир неча хил усуллар мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:

Малина асосида тайёрланган ичимлик. 3 ош қошиқ малина япроқлари ярим литр қайноқ сувга солинади ва 15-20 дақиқа дамлаб қўйилади. Кейин малина барглари олиб ташланади ва қуритилган малина мевалари дамлама сувига солиланади. Ҳар куни ярим стакандан уч маҳал ичилади.

Лавлаги. Жигарни тозалашда лавлаги ҳам ёрдам беради. Бир неча лавлаги олинади ва пўстлоғи тозаланиб, эзилиб пишгунга қадар узоқ вақт қайнатилади. Бу суюқликни кунига бир неча марта икки ҳафта давомида ичиш лозим бўлади. Бу усул қонни ҳам тозалаб, гемоглабинни оширади.

Маккажўхори попуги. Уни чой каби дамлаб, икки-уч ҳафта давомида сув ўрнида ичиш керак.

Янги узилган мева ва сабзавотлардан тайёрланган турли хил шарбатлар ҳам жигар фаолиятини яхшилашга таъсир кўрсатади.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.