Жигарни халқона усулда асраш

0
726
марта кўрилган.

Ҳар қандай касалликни даволаш ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади. Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш жигарга фойда.

Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

Турвуз ҳам жигар ва ўтни ювади.

Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

Бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади. Жигар ёғли овқатларни хуш кўрмайди.

Р. САПАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.