КАРАФС – (сельдерей)

0
656
марта кўрилган.

Ибн Сино карафснинг илдизи ва уруғи тана қувватини оширишда, пешоб ҳайдашда, шишларни йўқотишда, қорин дам бўлганида, аъзолардаги тиқинларни очишда,  оғриқ қолдиришда, йўтал, нафас қисишда(астма), кўкраклардаги оғриқларни қолдиришда, ҳайзни келтиришда, асаб толаларининг шамоллашида, жигар, талоқдаги тиқинларни очишда,  пешоб ҳайдашда ҳам ишлатган.

Халқ тиббиётида илдиз ва баргидан тайёрланган малҳамлар иштаҳа очишда, меъда ва ичак касалликларида қуланж (колит), ичакда ҳаво тўпланишида (метеоризм), қабзият, сийдик йўли хасталикларида, ҳайзнинг бузилишида, эркаклар шаҳвоний қувватининг пасайишида(импотенция), жисмоний ва ақлий қувватсизликда ҳамда қон тозаловчи сифатида яхши ёрдам беради. 

Тайёрлаш усули. Ўсимликнинг янги кавлаб олинган, ювиб, тозаланган илдизни сиқиб суви олинади ва овқатдан 30-40 дақиқа олдин 1-2 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичилади.

 Холида Очилова, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.