Кариеснинг олдини олиш учун нима қилиш керак?

0
361
марта кўрилган.

Болалар ва катталарда кариеснинг олдини олиш учун еётган овқатингизга эътибор бериш лозим бўлади.

Сабаб: Тишларга ёпишиб оладиган, улардаги бактерияларни кўпайишига замин яратадиган овқатлар мавжуд. Масалан, сут, асал, музқаймоқ, қуритилган мевалар, печене, пирожное, қаттиқ карамеллар ва ялпиз конфетлари, ширин газланган ичимликлар шулар жумласидандир.

Овқатлангач, тишларни тозалаш катта аҳамиятга эга. Тишлардаги қолдиқларни олиб ташланиши учун камида 2 дақиқа чўтка билан обдон тозалаш керак. Куни билан кўпчилик ишда бўлади бунинг имконияти бўлмаса, ҳеч бўлмаганда овқатлангандан кейин оғизни сув билан яхшилаб чайиш мақсадга мувофиқдир. 

Фтор етарли миқдорда бўлган тиш пастасини танланг. Фтор тиш эмалини мустаҳкамлайди, бактерияларни йўқ қилади. Тиш пастасида энг яхши фтор миқдори 1350–1,500 ppm ни ташкил қилади. Сотиб олаётганда шунга эътибор беринг.

 Оғиз қуруқлигидан ҳам сақланинг. Сўлак озиқ-овқат қолдиқлари ва бактерияларни ювади. Бундан ташқари, унинг таркибида микроблар чиқарадиган кислоталарни зарарсизлантирадиган моддалар мавжуд. Агар сўлак оз бўлса, кариес деярли муқаррар бўлиб қолади. Сўлакни сақлаб қолиш учун эса етарли миқдорда суюқлик ичиш керак.

Тиш шифокори кўригига бориб туринг. Кариес аста-секин ривожланиб боради ва дастлабки босқичда деярли кўринмаслиги мумкин. Мутахассис буни ўз вақтида аниқлай олади ва агар керак бўлса, тиш эмалининг йўқ қилинишини тўхтата оладиган процедураларни белгилайди. Тиш шифокорингизга йилига камида 1-2 марта ташриф буюриш мақсадга мувофиқ.

Умида Рахимова, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.