Кашандалик – ҳомиладор аёлга ва ҳомилага офат!

0
656
марта кўрилган.

Дунёда кашандалар сони тахминан 1,3 миллиард кишини  ташкил этаётгани бу офат кўлами нечоғли кенглигини исботламоқда. Уларнинг 1,1 миллииарди эркаклар ва 230 миллиони аёлдир.

Тамаки тутуни ҳомиладор аёлга ва ҳомилага хавфли таъсир кўрсатади. Ҳомиладор аёл ўзи чекса ҳам ёки кашандалар даврасида ўтирса ҳам бир хил таъсир кўрсатади. Бўлажак она тутун ютганидан сўнг ҳомила йўлдошида қон томирлари торайиши содир бўлади ва ҳомила бир неча минутга кислород етишмовчилиги ҳолатига тушади.

Шунингдек, мунтазам чекишда ҳомила доимо сурункали кислород етишмовчилиги ҳолатида бўлади. Бунинг оқибатида ҳомила она қорнида секин ривожланади ва у турли хил нуқсонлар билан ёки бола муддатидан олдин, чала, вазн етишмовчилиги билан туғилиши мумкин.

Чекувчи аёлдан туғилган чақалоқлар тутқаноқ хуружларига мойил бўлишади, эпилепсия халқ тили билан айтганда шайтонлаш дарди билан кўпроқ касалланишади ва ақлий ривожланишдан орқада қолади. Ҳомиладорликда  чекиш бола нобуд бўлиш эҳтимолини 15 маротаба оширади. Чекувчи она сутининг 1 литрида 0,5 мг никотин бўлиб, сутда ёқимсиз ҳид мавжуд бўлади. Она сутининг таъми ҳам бузилади, бундай сутни эмишдан бола бош тортади.

Тамаки одамлар соғлиғини сақлашда энг йирик хавф ҳисобланади. 2015 йилда ҳар олти сонияда бир киши ва йилига олти миллион инсон у билан боғлиқ касалликлардан, яна 600 минг инсон иккиламчи тамаки тутуни таъсирида нобуд бўлмоқда. Энг ёмони, уларнинг 1,5 миллиони хотин-қизлардир. 2030 йилга бориб бу миқдор 8 миллионга кўтарилиши мумкин.

ЖССТ текширувларига кўра Греция, Ирландия, Италия, Япония, Хитой, Қувайт, Филлипин, Россия, Швейцария, Франция ва Уругвайда чекиш инсонлар саломатлигига тобора кўпроқ зарар етказмоқда. Америка минтақасида 13-15 ёшдаги 23 фоиз ўғил болалар, 21 фоиз қиз болалар тамаки исътемол қилмоқда.

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира БЕКЧАНОВА тайёрлади.

Таҳририятдан: Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  гранти асосида уюштирилди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.