Китоб ўқиш тартиб-қоидасини биласизми?

0
1087
марта кўрилган.

Китоб ўқиш учун аввало қулай жой топиш муҳимдир. Ётоқда китоб ўқигандан кўра, креслода ўрнашиб ўқиш ёки стулда ўтириб ўқиш афзалроқдир.

Китоб ўқиётган хона ёруғ ва салқин бўлиши лозим. Чунки иссиқ хонада ўқиш уйқу чақиради. Китоб ўқиб тугатиш зарур бўлиб қолса, ўқишни бошлашдан аввал совуқ душ олиш, қаҳва ичиш албатта, инсонни тетиклаштиради. 

Бир соатдан кўп давомий китоб ўқиш тавсия этилмайди. Ўқиш оралиғида туриб, бир оз юриб, қонни юриштириб сўнгра ўқишни давом эттиришлик инсон миясини толиқтирмайди. Компютер орқали ўқиётганингизда эса  ярим соатдан кейин  ўқишни беш-ўн дақиқа бошқа машғулотга ўзгартиринг. Масалан, бадан тарбия машқлари, айниқса кўзни тетиклаштирувчи машқлар билан алмаштириб туринг. Алмашиб ўқиш саломатлик гаровидир. Ёки уйингизни саронжом -саришта қилинг. Алмашиб ўқиш саломатлик гаровидир. 

Мутолаа вақтида сув, шарбат ёки чой ичиб туриш айни муддаодир.

Ҳар доим кечқурун ётишдан олдин китоб ўқишлик ва уйқуни қочиришлик шартли рефлекс ҳосил қилади. Бу ҳолатдан йироқ бўлишлик учун китоб ўқиш вақтини ўзгартириш керак. Масалан, кундузи ўқишни синаб кўриш лозим. Ушбу тавсияларга амал қилинса мия фаолияти янаям ривожланади ва инсонга кўпроқ манфаат келтиради, киши хотираси мустаҳкамланади.

Учтепа АКМ раҳбари  Барчиной Ходжаева тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.