Клюква мевалари B витаминлари гуруҳига кирувчи (В1,В2 B5, В6), РР, К1 (филлохинон) ва С дармондорисига бой маҳсулот. Лимон, апелсин, грейпфрут ва қулупнайга қиёслаганда уларнинг таркибидагидан дармондорилар нисбатан кўпроқ.
Клюквада калий, фосфор, кальций каби моддаларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради. Шунингдек, темир, марганец, бор, кобальт, йод, никель, кумуш, хром, титан, цинк и ва бошқа микроэлементлар ҳам мавжуд.
Бу мева антибиотик ва вирусларга қарши неъмат сифатида катта аҳамиятга эга. У тўқималарни ташқи муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимояловчи антиоксидантдир. Сийдик қопи ва йўлини зарарли бактериялардан тозалайди. Ошқозон ости безини шамоллашини олади. бактерияларни ўлдирадиган, пешоб ҳайдовчи ва умуман шамоллашга қарши курашишда тенги йўқ мева ҳисобланади.
Малҳам тайёрлаш: Клюква ва брусника меваларини тенг миқдорда олиб, шакар билан 3:1нисбатда аралаштирилади ва обдон эзилади. Икки ош қошиқ малҳам 0,5 литр илиқ сув аралаштириб, кундалик ичишга тайёрланади. Кунига овқатланишдан 15-20 дақиқа олдин ярим стакандан ичилади.
Клюква шарбати асал билан аралаштириб, (1-2 чой қошиқ таъбга қараб бир стаканга) ангина, шамоллаш, нафас йўллари шамоллашида овқатдан 15-20 дақиқа олдин ярим стакандан ичилади. Агар ошқозонда кислотност паст бўлса, клюква лавлаги билан тенг миқдорда аралаштириб, овқатдан 15-20 дақиқа олдин ярим стакандан кунига уч марта ичилади. Шунингдек, бу малҳам ич қотганида, қон томирлар тиқилишида, гипертония, атеросклероз, грипп, тромбофлебит касалликларидан фориғ бўлишда ҳам яхши ёрдам беради.
Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди