Кўк чойнинг шифобахш хусусиятлари

0
475
views

Ота-боболаримиз кўк чойни қадим-қадимдан хуш кўришади. Айниқса, палов егандан кейин икки-уч соат ўтиб кўк чойни босиб-босиб ичишади. Дарҳақиқат, кўк чой шифобахш неъматлардан биридир. Таркибида  антиоксидантлар, витаминлар ва фойдали дармондорилар мавжуд.

 – Илиқ кўк чой асал билан ичилганида мияга қувват бағишлайди.

–  Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди. Сийдик сайдовчи хусусиятга эга.

– Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касаллигига чалинмайди.

– Олмали кўк чой ҳам инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олмани кўк чой билан дамлаб исътемол қилиш қон босимини пасайтиришга кўмаклашади.

– Семириб кетмасликни олдини олади.

– Кексариш жараёнини секинлаштиради ва тери, тирноқлар ҳамда сочларни ҳолатини яхшилайди.

– Чай қабул қилишнинг ҳам ўз миёри бор. Бир кунда бир чайник ёки уч стакандан ортиб кетмаслиги керак..

Р. САПАЕВА тайёрлади.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here