Коронавирус ҳамда пневмония ва бронхитларни даволашда ош содасининг аҳамияти

0
2158
марта кўрилган.

Пневмония ва бронхитларни даволашда ош содаси билан амалга оширилган муолажаларнинг аҳамияти катта бўлиб, ўпкада қон айланишини кучайтиради, нафас тизими фаолиятини яҳшилайди. Нафас олиш енгиллашади.

Коронавируснинг илк белгилари сезилганда  нафас йўлларидаги инфекцияни бартараф этиш  учун ош  содали ингаляция ҳам самарали ёрдам беради. Беш литр сувга беш ош қошиқ сода солинади.

Кўкрак қафасини содали сувда ишқалаш. Кўкрак қафаси соҳасини 1 пиёла сувга 1 чой қошиқ ош содасини солиб эритилган илиқ сувда сочиқни ҳўллаб терини қизартириб, ишқалаб артиш нафас тизими фаолиятини яхшилайди. Чунки инсон тери орқали ҳам нафас олади.

Ош содаси билан ванна. Ибн Сино тиббиёти бўйича астма касаллигини даволашда ишлатилган ушбу  усул  айни тиббий  амалиётда эса пневмония ва бронхитларни даволашда ўз самарасини бермоқда.  Содали ваннани қўллаш осон, арзон ва энг яхши малҳамдир.

 Тайёрлаш ва фойдаланиш: бир пиёла натрий бикарбонати яъни ош содасини ваннага солиб, илиқ сувда бутун гавдани кўмиб 10-15 дақиқа давомида ётиш лозим. Сўнгра обдон артинасиз. Шунингдек, бир литр сувга бир чой  қошиқ ош содаси солиб ҳуқна (клизма) қилиш ҳам фойда беради.

Бу икки усул ўпкада қон айланишини кучайтиради, нафас олиш енгиллашади. Кайфиятни кўтаради.

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира БЕКЧАНОВА тайёрлади.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  лойиҳаси асосида уюштирилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.