Коронавирусга чалинганда халқона малҳамлардан фойдаланиш

0
715
марта кўрилган.

 Коронавирусга чалинганда доривор гиёҳлардан фойдаланиб, халқона малҳамлар тайёрлаш мумкин.

Қора седана ёғи. “Тиббун Набавий” асарида таъкидланганидек  тилчанинг шишиб кетиши, фарингит, томоқдаги оғриқни йўқотиш учун бурунга 2-3 томчидан 3 маҳал ушбу ёғ томизилади. Ёғ ҳалқум (томоққа) оқиб тушишининг ҳавфли жойи йўқ. Иситма кўтарилса, вақтинча томизмай турилади. Чунки иситма вақтида ёғни ҳапдори сифатида ичиш ҳам, ташқи томондан терига суртиш ҳам тана ҳароратининг ошишига олиб келиши мумкин).

Ялпиз қайнатмаси (мята перечная) ҳамда ош содали сувда ингаляция қилиш томоқнияллиғланишини тузатади. Шунингдек, улар билан томоқни  тез-тез чайиб туриш ҳам жуда самарали таъсир қилади..

Гулқанд. Бу табобатда ички қувват (иммунитет)ни ошириш учун ўта самарали доривордир. Уни яқин-яқин вақтгача деярли барча хонадонларда тайёрлаб келишган. Ота-боболаримиз бу ҳақида яхши эслашади. Уни қизилгул ва шакарни тенг миқдорда олиб, яхшилаб эзиб, иложи бўлса сопол идишда 40 кун давомида ёз чилласида офтобга қўйиб тайёрланади (буни офтоби гулқанд дейилади). Тайёрлашнинг иложи бўлмаганда, офтобга қўйиб ўтирмай, тезроқ беморга берилаверади.

 Қашқарбеда (донник), тол пўсти, лимон, малина, наъматак кабилар қонни суюлтириш учун тавсия қилинади.

Сачратқи (Цикорий) дамламасини ҳарорат кўтарилганда ичиш тавсия этилади (1 чой қошиқ сачратқидан тайёрланган 100 мл дамламани 2 маҳал 15 кун давомида қабул қилиш лозим. Мизожи совуқ беморлар сачратқи дамламасига ярим чой қошиқ. асал қўшиш мумкин.

 Арпа суви (кашкоб, ячменный отвар) юқори иситмаларни нормаллаштириш ва балғамларни кўчириш хусусиятларига эга. Бунинг учун 1 пиёла арпани яхшилаб ювиб, 3 литр сувга солиб, 1 литр қолгунча милтиллатиб қайнатилади ва сузиб олиниб 3-4 маҳал бир пиёладан  ичирилади.

Шунингдек, иссоп, чучукмия (корень солодки), долчин, андиз (девясил), гулхайри илдизи (корень алтейки) дамлаб ичиш ўпка фаолиятини яхшилайди. 

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира БЕКЧАНОВА тайёрлади.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  лойиҳаси асосида уюштирилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.