Кунгабоқар пистаси магнийга бой неъмат

0
2404
марта кўрилган.

Кунгабоқар пистасини халқимиз азалдан хуш кўради. Шунинг учун у авваллари ҳар қадамда сотилиб ўтириларди.  Эндиликда уни замонавий магазинлардан ҳам сотиб олиш мумкин. Қадоқланган писталар пайдо бўлди. Чунки у инсон организми учун жуда фойдали. Пистани табиат томонидан ўзига хос равишда яратилган .Унинг таркибидаги муҳим бўлган озиқ моддалар инсон организмида узоқ вақт давомида сақланиш хусусиятига эгадир.

Бу маҳсулот ярим тўйинган ёғ кислоталари, ёғ ва холестерин алмашинувини нормаллаштириш хусусиятига эга.

100 гр. писта ўз таркибида 311 мг. магнийни сақлайди. Бу жавдар нонига нисбатан олти баробар кўп демакдир. Магний эса ўз навбатида юрак қон томирлари фаолиятини нормаллаштиради.

50-60 гр. писта 20-30 гр. кунгабоқар ёғи билан тенг бўлиб инсон организмини муҳим бўлган ярим тўйинган кислоталар ва Е витамини билан таъминлайди.

Бу витаминлар эса бизнинг ҳаёт фаолиятимиз учун жуда муҳим саналади. Айниқса, писта таркибидаги Е витамини эркак ва аёлларнинг репродуктив аъзоларига ижобий таъсир этади. Болаларнинг бўйдор бўлишига таъсир қилади. Организмнинг заифлашиб қолишининг олдини олади. Жисмоний меҳнат ва спорт билан шуғулланувчи инсонлар учун жуда фойдали. Шундай экан унга фақатгина зерикиш туфайли чақиладиган овунчоқ сифатида қараманг.

Шоира Бекчанова,

Тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.