Кузги депрессияга қарши озиқ-овқатлар

0
566
марта кўрилган.

 

Кайфиятни тўғри танланган озиқ-овқатлар ёрдамида ҳам яхшилаш мумкин. Она юртимизнинг қайси неъматларида ушбу хусусиятлар мавжудлиги барчани қизиқтириши табиий.

Ловия

Ҳатто, халқимиз орасида кўп ишлатиладиган шундай ибора ҳам бор: дуккакли дон маҳсулотларини кўп есангиз кўп кулиб юрасиз. Дуккаклиларни ҳазм қилиниши қийинроқ  бўлса ҳам, бу ибора ҳақиқатдан унчалик узоқ эмас.

Писта

Писта – бу хуш кайфият бағишловчи ҳисобланади.

Уларни ўзингизни тушкун ва ғамгин ҳис қилган вақтларда ейишингиз мумкин, чунки улар омега-3 ёғ кислотасига бой. Бунинг устига, кунгабоқар ёки ошқовоқ уруғлари таркибидаги моддалар бошқа овқатларнинг ҳазм бўлишига ёрдам бериши мумкин.

Олма

Бир кунда бир дона олма кўпчилик одамларни мавсумий депрессияга тушишдан сақлаб қолган. Резавор мевалар каби олмалар таркибида ҳам оксидланиш ва ҳужайра даражасидаги яллиғланишнинг олдини олишга ёрдам бериши мумкин бўлган кўплаб антиоксидантлар мавжуд.

Улар шунингдек, қондаги шакар миқдорини тенглаштириб турадиган эрувчи клетчаткаларга жуда бой.

Салат барглари ва кўкатлар

Оғир депрессия мияда юз берувчи яллиғланиш жараёнлари билан боғлиқ. Кўкатларда уларга бутунлай барҳам берувчи махсус моддалар бор.

Рационга салат баргларини мунтазам равишда қўшиш орқали ҳатто қуёш ёруғлиги ва мавсумий витаминлар етишмаган ҳолларда ҳам ҳеч қандай депрессия аломатларининг пайдо бўлмаслигига эришиш мумкин.

Ёнғоқ

Ёнғоқ омега-3 ёғ кислотасининг энг бой ўсимлик манбаларидан бири ҳисобланади. Ўз навбатида кўп сонли тадқиқотлар бу кислотанинг мия фаолиятига ёрдам беришини ва депрессия аломатларини камайтиришини исботлади.

Резавор мевалар

Қорағат, қулупнай ва маймунжонлар таркибида антиоксидантлар энг юқори озиқ-овқатлардир. Уларни музлатилган ҳолатда, шунингдек мураббо ёки желе ҳолда ейиш мумкин.

Қўзиқорин

Қўзиқоринларнинг руҳий кўтаринкиликни энг мувофиқ ҳолатда ушлаб туришининг икки сабаби бор.

Биринчидан, қўзиқориндаги кимёвий моддалар инсулин билан ҳамкорликда ҳаракатга киришади, бу эса қондаги шакар миқдорининг ўзгаришига тўсқинлик қилишга ва кайфиятни яхшилашга ёрдам беради.

Иккинчидан, қўзиқоринлар – бу соғлом ичак бактерияларини ҳосил қилувчи пробиотиклар ҳисобланади. Улар бизнинг кайфиятимиз билан бевосита боғланган, чунки ичакдаги асаб ҳужайралари 80% серотонин ишлаб чиқаради.

Олий тоифали врач Шоира Бекчанова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.