Маккажўхорининг фойдали хусусиятлари

0
3565
марта кўрилган.

Мамлакатимизда маккажўри дон сифатида, чорвачиликда ем сифатида кенг қўлланилади.  Унинг шифобахш хусусиятлари ҳам бисёр. Асл ватани Жанубий Америка бўлган бир йиллик  ўсимлик маккажўри таркибида Менделеев даврий жадвалидаги 26 элемент мавжуд  бўлиб, темир, кальций, фосфор, магний кабилар шулар жумласидандир.

Жўхори. В, Е, А, РР каби дармондориларга ҳам бойлиги туфайли соч ва терининг соғломлиги, жилосини таъминлайди.

Шифобахш неъмат таркибидаги аминокислоталар эса ичаклар фаолиятини меъёрлаштиради.

Қандли диабет, аллергияга мойил, камқон, ортиқча вазндан қийналаётган, жигар ва юрак хасталиклари мавжуд беморларга кўпроқ жўхори истеъмол қилиш тавсия этилади.

Халқ табобатида попугидан тайёрланган қайнатма ва дамламалар ўт ва пешоб ҳайдовчи, моддалар алмашинувини меъёрлаштирувчи восита сифатида қадимдан ишлатиб келинади.

Замонавий тиббиётда жўхори попугидан тайёрланган дамлама жигар, ўт пуфаги ва ўт йўлларининг яллиғланиш касалликларида сафро ҳайдайдиган, ичдан қон кетаётган маҳалларда қон тўхтатадиган ва буйрак, қовуқ тошларида сийдик ҳайдайдиган восита тариқасида фойдаланилади.

Унинг мевасидан олинган мой қон таркибидаги холестеринни камайтириш, артеросклероз касаллигини даволаш ва олдини олиш учун қўлланилади. Шу билан бирга, организмда моддалар алмашинувини яхшилашда ишлатилади.

Маккажўхори дони билан поясининг суви жигарни даволашда ғоят фойдалидир. Маккажўхори қондаги гемоглобинни мутаносиблаштиради.

Аммо бош оғриғи ва ошқозон-меъда фаолиятида муаммоси бор инсонларга қайнатилган жўхоридан кўп миқдорда истеъмол қилмаслик тавсия этилади.

 Шоира Бекчанова тайёрлади.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.