Миграция ва сил касаллиги (СК): Марказий Осиё минтақасида сил касаллигини назорат қилиш ва олдини олиш

0
222
марта кўрилган.

Мазкур ойнинг биринчи ўн кунлигида  Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Остона шаҳрида ташкил этилган «Миграция ва сил касаллиги (СК): Марказий Осиё минтақасида сил касаллигини назорат қилиш ва олдини олиш» мавзусидаги 4- Юқори даражали минтақавий учрашувда иштирок этди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий СК Маркази ва Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллари ҳамда ҳудудий СК касалхоналарининг бош шифокорлари мазкур учрашувда иштирок этишди.  АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш Глобал Жамғармаси минтақавий учрашувни қўллаб қувватламоқда.

Учрашув давомида давлат органлари, сил касалликлари бўйича миллий дастурлар, миграция хизматлари, халқаро ташкилотлар экспертлари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари ўтган йилги чора-тадбирлар режаси амалга оширилишининг натижаларини кўриб чиқишди ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва меҳнат мигрантлари ўртасида СКни аниқлаш ва даволашни такомиллаштириш борасида ўз билимлари ва илғор тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Иштирокчилар шунингдек, Марказий Осиё минтақасида сил касаллигини тугатиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясини тадбиқ этиш йўналишидаги кейинги қадамларни аниқлашди.

Учрашув Марказий Осиёда силга қарши курашни такомиллаштириш, ижтимоий тамғалашга қарши курашиш, муҳожирлар учун сил касаллиги борасида билим беришни яхшилаш ҳамда ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинувини такомиллаштириш бўйича қарор ва тавсияларни қабул қилиш билан якунланди. Учрашув резолюцияси минтақавий миграция масалалари билан шуғулланаётган барча ҳукуматларга юборилишига келишиб олинди.

 Учрашувдан сўнг иштирокчилар минтақавий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида келгуси йил учун Ҳаракат режасини ва Йўл харитасини ишлаб чиқадилар.

Қўшма Штатлар, USAID нинг Силга қарши кураш дастури орқали, Ўзбекистон ҳукумати билан сил касаллигини, айниқса, унинг кўп дори-дармонга турғун бўлган кўринишларини камайтириш мақсадида иш олиб боради. USAID нинг беш йиллик 7,6 миллион АҚШ доллари миқдорида бюджетга эга бўлган «Сил касаллигига қарши курашиш» дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига  лабораторияларни модернизация қилиш, беморлар учун сил касаллигини аниқлаш ва даволаниш имкониятларини кенгайтириш, соғлиқни сақлаш мутахассисларини тайёрлаш, силга қарши хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, беморлар ва уларнинг оилаларига ёрдам бериш орқали «Силга қарши кураш» Миллий дастурини бажаришга ёрдам бермоқда.

Екатерина Годунова,

USAID СК га қарши кураш дастури ОАВ билан ишлаш мутахассиси

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.