Момоларнинг билгани билган

0
414
марта кўрилган.

Момоларимиздан эшитганларимизни болаларимизга тез-тез айтиб туриш миллий қадриятларимизни янада юксалтиради:

Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беришда кўмаклашади. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

Кўз нури. Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали, кўнгилни юмшатади, кўз гавҳарини нурлантиради..

Қатиқ зардоби. Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан ҳам асрайди.

Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

Ўсма профилактикаси. Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

Бадан тарбия-соғлом турмуш тарзи гарови. Кунига икки марта эрталаб ва кечқурун соғломлаштириш физкультураси билан шуғулланиб туриш кони фойдадир. Юрак бақувват бўлса, спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

Дилбар Бекчанова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.