Момоларнинг билгани билган

0
604
марта кўрилган.

Момоларимиздан эшитганларимизни болаларимизга айтгим келди:

Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш вужуднинг тўлиқ дам олишини таъминлайди.

Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилиш соғликка фойда ва тиниб ухлашга кўмаклашади.

Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

Уйқуси қочган одам асал яласин.

Аллома Ибн Синонинг ёзишича, чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

Аллома табибларнинг ёзишича, ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

 Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

 Наъматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш шамоллашларнинг олдини олади.

 Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юриши ва бадан тарбия билан шуғулланиши лозим.

Одамлар орасида ўзаро меҳр-оқибат,   эзгуликлар улашиб аҳилликда яшаш умрни узайтиради.

Дилбар Бекчанова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.