Момоқаймоқ илдизи саратондан ҳимоя қилиши аниқланди

0
4155
марта кўрилган.
tabiat

Момоқаймоқ (баъзи ҳудудларда кокиўт дейилади) гиёҳининг даволаш хусусиятлари мўллиги боис у кучли малҳам сифатида юртимизда  қадимдан фойдаланилади.

Канадалик олимлар момақаймоқнинг чойи саратон тўқималарини 48 соат ичида йўқ қилиши ва соғлом тўқималарни эса саратондан ҳимоя қилишини аниқлашди. Олимлар момақаймоқ илдизининг фойдаси кимётерапиядан самаралироқ эканлигини исботладилар. Ҳатто, мижозлар уни тўрт ой узлуксиз ичиб тузалиб кетганлигини таъкидлашди.

Момоқаймоқ (одуванчик) илдизи баҳорда ҳали гулламасдан туриб, ковлаб олинади-да, тозалаб ювиб, сомонча шаклда тўғраб, худди чойдек дамланади. Бир литр сувга ўнтача илдиз етади. Ўсимлик томирлари серқатнов йўл четларидан эмас, обу ҳавоси тоза ва сув йўллари олдидан терилса, мақсадга мувофиқ. Экологик тоза илдизда шифобахшлик хусусияти кўпроқ сақланади.

Шунингдек,  ҳаддан ортик соя- салқин жойлардан ҳам териш мақсадга мувофиқ эмас. Уни кишда хам ишлатаман десангиз, гиёҳ томирлари яхшилаб  ювиб тозалангандан сўнг, соя жойда, офтоб тегмаган ҳолатда қуритилади. Агар томир йирик бўлса, узунасига (кундалангига эмас) сомонча шаклида кесиб, қуритилади. Яхши қуритилган томирларни латта халтагача солиб, соя ва қуруқ жойда сақлаб қўйсангиз шифобахшлик хусусиятини йўқотмайди. Қиш кунларида ҳам бемалол ишлатишингиз мумкин.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари  намзоди, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.