Нима учун тишлар кишининг  ёши ўтган сари емирила бошлайди?

0
460
марта кўрилган.

«Соғлом танда – соғлом ақл» деганларидек, соғлом танда тишлар ҳам соғлом бўлади. Ёш ўтган сари тишларнинг емирилиши  тананинг саломатлиги билан узвий боғлиқ.

Тишларнинг ёшга боғлиқ ҳолда емирилиши ҳолати кўпинча  одамларда 35-40 йилдан кейин ўзини намоён қилади. Ҳаётимиз давомида тишлар дам олишни билмайди: улар доимо ҳаракатда, овқатни чайнашади, гаплашаётганда ёноқлар ва тиллар бир-бирига ишқаланади.

Шу билан бирга – чекиш, спиртли ичимликлар, таомдаги ортиқча шакар ва бошқа сабаблар туфайли ноқулай омилларга дуч келишади. Буларнинг барчаси эмаль қатламининг босқичма-босқич емирилишига олиб келади.

 Шунингдек, турмуш тарзи ва сурункали касалликлар – қандли диабет, гастрит, колит ва бошқа ошқозон-ичак касалликларининг мавжудлиги ҳам жуда катта роль ўйнайди, Уларнинг аксарияти тиш саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Азизлар, ўзингизни ва тишингизни асранг.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.