Олча-ю гилосни кўп истеъмол қилиш зарарлими?

0
552
марта кўрилган.

Ҳамма неъматнинг меёри яхши. Эрта пишган баҳорий неъмат ажойиб тиббий воситадир. Халқ табобатида гилос буйрак касалликларини даволашга, вазнни камайтиришга ёрдам беради, умумий ҳолатни яхшилайди.

Гилос-у олчанинг  таркибида табиий дармон дорилар:  аскорбин кислотаси, B1, B2, А, PP, E витаминлари, пектинлар, каротин, фоли кислота ва бошқа  микро — макро элементлар, шакар мавжуд.

 Олча-ю гилослар  меваси яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи, терини тозаловчи, қонни кўпайтирувчи хусусиятга эга бўлиш билан бирга гилос шарбати қондаги  холестерин миқдорини камайтиради.

Баъзи касалликларда меъёридан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас! Масалан, ошқозон яраси, қандли диабет, панкреатит, ўпка яллиғланиши, тери касалликлари билан оғриган беморларга ушбу мевалардан имкон қадар камроқ ейиш тавсия қилинади.

 Ошқозон ва ичак яллиғланиши бўлганда ушбу  мевалардан олинган шарбат ва компот тайёрлаб, унга олма шарбатини қўшиб ичиш мақсадга мувофиқ. Чунки, кислоталар қайта ишлаш жараёнида нейтралланади ҳазм қилиш осонроқ бўлади.

Кўпгина меваларнинг данаги чақиб ейилмайди, масалан, шафтоли. Шунингдек, олча, гилос  данагини ютиб юборишдан ҳам эҳтиёт бўлинг.  Сабаби данаги таркибида амигдалин моддаси бор ва одам уни беихтиёр ютиб юборса, организмни заҳарлаши мумкин. 

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.