Она сути афзалликлари:ақлий қобилиятни ҳам оширади

0
85
марта кўрилган.

Айни пандемия даврида боланинг она сутидан кенг фойдаланиши ўта муҳим. Чунки, она сутини тўйиб, тўлиқ эмган болага юқумли касалликлар деярли юқмайди.

Она сутида углеводлар кўп. Улар таркибига сутни нормал ҳазм бўлишига ёрдам берувчи алоҳида моддалар(В-лактоза) киради. Унинг таркибидаги витаминлар ва минерал тузлар ўсувчи организм талабини тўлиқ қондиради. Унда кальций ва фосфор яхши нисбатда бўлади, шунинг учун кўкрак сути эмган болалар рахит хасталиги билан кам касалланади.

Аёл сутида тузлар, темир моддаси, мис, рух, кобальт ва қон ишлаб чиқариш жараёнига таъсир қилувчи бошқа микроэлементлар етарли миқдорда бўлади. Бунинг натижасида кўкрак сути эмган болаларда сунъий овқатлантириладиган болаларга қараганда камқонлик касали кам учрайди.

Энг асосийси она сутини эмган  боланинг соғлом бўлиш билан бирга ақлий қобилияти ошади. 

ЮНИСЕФнинг таъкидлашишича, планетамизда туғилаётган ҳар икки нафар боланинг бири дунёга келишининг дастлабки дақиқасидан-оқ она сутидан маҳрум экан.

Илмий тадқиқотларга кўра, кўкрак сути билан озиқланиш даражаси 100 фоизга кўтарилса, ҳар йили дунёда 5 ёшгача бўлган 820 минг бола ва 20 минг аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин экан.

Ҳар бир бола ҳеч бўлмаганда ҳаётининг биринчи олти ойи давомида кўкрак сутини эмганида, ақлий қобилияти ошиши ҳисобидан глобал иқтисодиётга қўшимча 300 миллиард доллар даромад келтирган бўлар эди. Афсуски, янги туғилган чақалоқларнинг 77 миллиони ҳаётининг биринчи соатлариданоқ она сутини ололмаяпти.

Азиз онажонлар,  туғруқдан кейин бола эмизиш бу табиий жараён. Қоматим бузилади, деб ўйламанг. Аксинча вужудингиз янгиланади, тозаланади. Келажакда фарзандингиз сизга меҳрли бўлади, она  ва фарзандлик ришталари  маҳкам бойланади. Фарзандингизнинг келажагини, соғломлигини ўйлаб шунга яраша саъй-ҳаракатларни амалга оширинг. Оналик бахти-келажак тахтидир!

Тиббиёт фанлари номзоди Шоира БЕКЧАНОВА тайёрлади.

Таҳририятдан: Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  гранти асосида уюштирилди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.