Она юрт неъмати: Cабзининг фойдали хусусиятлари

0
541
марта кўрилган.

Она табиатимизнинг ажойиб неъмати сабзи айни кунда арзон ва фойдалидир.  Сабзи ва унинг шарбати витаминларга бой бўлиб, инсон организмини А дармондориси билан етарли миқдорда таъминлайди. Сабзи шарбатининг ноёб хусусиятларидан бири шундаки, у бир қанча касалликларнинг олдини олишда ва  даволашда ёрдам беради.

Жумладан, атеросклероз, бўқоқ, миокард инфаркти, буйракда туз йиғилиши ва дерматит, экзема ва бошқа касалликларнинг олдини олишда ва даволашда кони фойда. Шунингдек, иштаҳани очиб, иммунитетни мустаҳкамлайди, кўриш қобилиятини оширади,

Европада сабзи шарбати  ёшлик эликсири деб ҳам номланади. Ҳафтада икки маротаба сабзи шарбати истеъмол қилиш, организмни инфекцияларга қарши ҳимоя кучини оширади, иштаҳани яхшилаб, кўриш қобилиятини маромига келтиради. Терини таранглаштириб, юз рангини тиниқлаштиради.

Таркибида бир қанча микроэлементлар, бета-каротин, В гуруҳга мансуб витаминлар, флавоноид, ферментлар, минерал туз, калий, магний, руҳ-цинк, йод, барий мавжуд. Шу билан бирга, сабзи таркибидаги А дармондориси организмни касалликларга қарши ҳимоя кучини оширади. Шабкўрликни олдини олади. Бу айни бугунги пандемия даврида катта аҳамиятга эга.

Сабзи шарбати ёш болаларга, айниқса, заруратдир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, гўдак учун сабзи шарбати ниҳоятда фойдали бўлиб, боланинг суяк тизими ривожланишига ижобий таъсир қилади. Сабзи таркибидаги Д витамини бола суякларини ривожланишида, бўйи ўсишида катта аҳамиятга эга.

Агар фарзандингизга сабзи шарбатининг таъми ёқмаса, ундай ҳолда сабзи билан олма шарбатини аралаштириб беринг. Ёки фарзандингиз яхши кўрадиган бошқа бир мева шарбатини аралаштириб бериш мумкин. Шунда таъмлар уйғунлиги фарзандингизга ёқиши, шубҳасиз.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.