Она юрт неъмати: Чилонжийданинг шифобахш хусусиятлари

0
1104
марта кўрилган.

Чилонжийда дала-ю боғларда ўсади. Чилонжийданинг 2 хил нави мавжуд. Бири худди маржондек дум-думалоқ шаклда, бири эса “унаби” деб аталади. У узунчоқ шаклда бўлади. Ҳар иккиси ҳам шифобаҳш.

Чилонжийда дарахти  ўзига хос чиройли, барглари ялтироқ, гуллаганда ўзгача гўзаллик кашф этиб баҳридилингизни очади.  Мевасида 40-60 % қанд, 3 % оқсил, органик кислоталар, С витамини, ошловчи моддалар, каротин, баргида алкалоидлар, флавоитлар ва бошқа моддалар бор.

Шифобахшлиги билан инсонлар эътиборини тортган ушбу неъмат тана аъзоларининг тонусини кўтарувчи, сийдик ҳайдовчи, балғам кўчирувчи малҳам сифатида қўлланилади.

Аллома Ибн Сино чилонжийда мевасини кўкрак оғриғи, ўпка, буйрак ва сийдик пуфаги касалликларини даволаш учун ишлатган. Шунингдек у гипертония ва атеросклероз касаллигида ҳам ишлатилади.

Мевасидан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга қайнаб турган 1 стакан сув қуйилади. Унга 20 гр майдаланган мевадан солиб, 1 соатга дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб ўтқазилади. Кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин 2 ош қошиқдан ичилади.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.