Она юрт неъмати картошканинг шифобахш хусусиятлари

0
172
марта кўрилган.

Картошкани “иккинчи нон”  деб аташади. Чунки, у ҳам нон каби меъдага тегмайди. У нафақат тўйимли хусусияти, балки ўзининг шифобахшлиги билан ҳам бошқа полиз экинларидан ажралиб туради.  

Картошка ўз таркибида оқсил, ёғ, углеводлар, органик кислоталар, В1, В2, РР, С,D,K,E,A витаминлари, натрий, калий, магний, кальций, темир, фосфор, йод каби элементларни сақлайди. Шунингдек, бу сабзавот  инсон саломатлиги учун зарур бўлган аминокислоталари мавжудлиги билан ҳам севиб истеъмол қилинади. 

Бодомча безлари яллиғланганда, яъни ангинада янги сиқиб олинган картошка шарбатини 1 соат тиндиринг. Сўнгра клюква шарбати билан қўшиб, 1кунда 3 маҳал 2 стакандан ичинг.

 Майда картошкани олиб (туганаклар ёки картошка пўчоғи ҳам бўлади) яхшилаб ювинг ва  уни унча кўп бўлмаган сувда қайнатинг. Чунки буғ сувдан эмас, картошкадан келиши керак. Унинг буғини оғзи ва бурнингиз билан 10-15 дақиқа давомида ичингизга ютинг. Ингаляциядан сўнг дарҳол ўраниб ётинг. Агар яллиғланиш жараёни ўткир кечаётган бўлса, муолажани 2 марта, эрталаб ва кечқурун бажаринг.

Аритмия — юрак ритмининг бузилишида мунтазам равишда картошкали муолажа кунларини ўтказинг. Картошкани қириб шарбатини, унинг қайнаган сувини ичинг ёки димланган, пиширилган картошка сувини ёки ўзини истеъмол қилинг.

Болдир ва бўғимлардаги оғриқни қолдириш учун оғриган жойга кўкарган картошкани яъни вақтида ишлатилмаган картошка устидан оқиш ўсимталар ўсиб чиқади. Ундай картошкани истеъмол қилиб бўлмайди. Бироқ ундан фойдаланса бўлади. У қирғичдан ўтказилиб компрес (бозиллама) қилиб қўйилади. Бунинг учун картошканинг пўчоғини арчмай, уни тозалаб ювиб, сўнгра майдаланг ва уни қайноқ сувга солиб иситинг. Сув ҳарорати 38 С даражага етиши керак. Сўнг оғриқли жойга яъни оёққа ёки қўлга мослаб тикилган махсус бўз қопчани оғриқли жойга кийгизинг. Беморнинг тагига ҳар эҳтимолга қарши клеёнка тўшаш эсдан чиқмасин.  1,5-2 смлик картошка малҳамини  клеёнка билан ўранг ва суви оқмаслиги учун яна  бинт билан ҳам яхшилаб ўранг. Ушбу бозиллама билан ухлашга ётинг. Оёқ ёки қўлингиз сал баландроқ бўлсин яъни  ёстиқ устига қўйинг. Танангизга иссиқ ўтиши билан ором оласиз. Оғриқ 20-30 дақиқадан сўнг ўтиб кетади. 

Эслатма: Агар бозиллама оғриган жойингизни иситмаса, демак, у ёмон тайёрланган.  Албатта уни қайта тайёрланг.  Шундагина бу ҳолат янги хуружгача безовта қилмайди. Ушбу бозилламани ҳар куни кечаси такрорланг. Аввал уни 7 кун қўйиб кўринг. Қолган компресларни муолажа самарасига қараб қўясиз. Агар оғриқ муолажанинг 2 ёки 3 кунида ўтиб кетса яна компресс қилишга зарурат қолмайди.

Фазилат Саъдуллаева, фармацевт

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.