Она юрт неъматлари

0
638
марта кўрилган.

Соғлом турмуш тарзи инсоннинг овқатланиши билан узвий боғлиқ. Озиқ-овқат маҳсулотларининг қай бири инсон организмига қандай таъсир кўрсатади?

Инсонга яхши  кайфият, тетиклик бағишловчи ҳамда узоқ умр кўриш ва соғлом бўлиш гарови бўлган она юрт неъматларининг хусусиятлари билан  билан танишинг.

Олма — таркиби клетчатка ва В1, В2, В5, К, А витаминларига бой мева. Шунингдек, бу неъматда кўплаб минераллар, органик кислоталар ва темир бор. Олма ҳазм қилиш органларига яхши таъсир кўрсатади, асаб ва юрак-қон-томир тизими ишини яхшилайди. 

Балиқ юрак ва мияни ҳимояловчи омега-3 ёғ кислоталарига бой, кайфиятни кўтаради. Лосось ҳар қандай парҳезда ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган маҳсулот. Бу балиқнинг кунига 80-90 грамми фойдали моддаларга тўйиш ва парҳез учун кифоя.

Ловия таркиби клетчаткага жуда мўл. У қондаги қанд миқдорини ва тана оғирлигини меъёрига келтиради. Ҳар куни 15-20 грамм ловия истеъмол қилиш кифоя. 

Брокколи — энг фойдали маҳсулотлардан бири. Уни хомлигича истеъмол қилинса, фойдали моддаларни максимал даражада сақлаб қолинади. Ўртача ўлчамдаги брокколи С витаминининг суткалик дозасини ва К витамининг 80% суткалик миқдорини ўзида сақлайди. Бу витаминлар суякни мустаҳкамлайди.

Анор шарбати антиоксидантлар, минераллар ва витаминларга бой. Шу туфайли у қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Анор сувини кунига истеъмол қилинса, иш қобилиятини оширади ва интим ҳаётга ижобий таъсир қилади.

Қатиқ инсон организмининг меъёрда ишлаши учун зарур бактерияларга бой. Бу маҳсулотда С. В1, В2, А витаминлари мавжуд. Улар соғлом тери ва асаб тизими учун фойдали. Шунинг учун ҳам врачлар уйқудан олдин қатиқ ичишни тавсия қилишади. Унга турли хил мева қўшиб исътемол қилинса янада фойдалидир.

Саримсоқ энг кўп тарқалган доривор ўсимлик. Унинг таркиби калий, магний, фосфор, кальций, йод минераллари ва цинк, марганец, селен микроэлементларига бой. Кунига 2 бўлакча саримсоқ шамоллашни олдини олади.

Тухум — парҳез маҳсулот, чунки унда оқсил кўп ва калорияси кам. Тухум сариғининг таркибига мияни озиқлантирувчи асосий модда —  холин ва кўз учун фойдали лютеин киради.

Резавор мевалар нимаси билан фойдали? Улар ҳам клетчаткага бой ва шу билан бирга қанд миқдори кам. Қулупнай ва малина таркибига кирувчи эллаг кислотаси кучли аксиоксидант, улар саратон ҳужайраларига қарши курашади, қорағат эса, кўриш қобилияти ва хотирани оширади.

Ёнғоқлар омега 3 ёғ кислоталарига жуда бой. Бу фойдали ва мазали маҳсулотни истеъмол қилиш холестерин миқдорини камайтиради, кайфиятни кўтаради, терини офтобнинг зарарли нурларидан ҳимоя қилади ва саратон ҳужайраларига қарши курашади.

Шоира БЕКЧАНОВА, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.