ОНА ЮРТ НЕЪМАТЛАРИДАН шифобахш шарбатлар

0
489
марта кўрилган.

Она юрт неъматларининг ҳар бири шифобахшдир. Фақат унинг  ўзига хос хусусиятларини, қай бири қайси дардга малҳамлигини билиш лозим. Бу эса овқатланиш маданиятининг таркибий қисмидир! Буни қайта-қайта ўқиш ва уқиб олиш лозим. Ана шунда соғлиқингиз ўз қўлингизда бўлади.

УЗУМ шарбати — камқонлик, ўпка касаликлари, қувват камлигини даволашда ва ўт қопидаги тошларни туширишда ёрдам беради.

ОЛМА шарбати— таркибида суякларни мустаҳкамловчи моддалар мавжуд. Шунинг учун ҳам уни ёш болаларга кўпроқ бериш керак.

САБЗИ шарбати — кўз нурини равшанлаштиради. Тери, нафас йўли ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги шиллиқ пардаларни тозалайди. Аммо жигари хаста аёлларга меъёрдан ортиқ сабзи шарбатини ичиш тавсия этилмайди.

 ЛАВЛАГИ шарбати — ёшартирувчи хусусиятга эга. Ўсимталарнинг ривожланишини тўхтатиб қола олади. Лавлаги шарбати жуда тахир бўлгани учун уни карам, олма ёки сабзи шарбати билан аралаштириб истеьмол қилган маъқул.

 ЛИМОН шарбати — танадан заҳарларни чиқариб ташлайди, ғайратни оширади ва жигарни тозалайди.

 КАРАМ шарбати — аллергияга қарши восита. Апелсин ёки мандарин егандан сўнг пайдо бўладиган турли тошмаларни  тез йўқотади. Агар болага эрталаб оч қоринга бир ош қошиқ карам шарбати ичирсангиз, ҳар қандай диатезнинг тез орада йўқолишига гувоҳ бўласиз.

АПЕЛСИН шарбати — «С» витамини етишмаганда, кўз хиралашганда, радиоактив нурланиш ошганда ичинг.

КАРТОШКА шарбати — бош оғриғи, жиғилдон қайнашига шифо бўлади.

Дилбар БЕКЧАНОВА тайёрлади

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.