Онкологик касалликни келиб чиқиш сабаблари

0
414
марта кўрилган.

Касалликни келиб чиқиш сабаби  экзоген (ташқи) омиллар яъни, кимёвий, физик, биологик  ва эндоген (ички омиллар), яъни, организмда канцероген  (рак келтириб чиқарувчи) моддаларни синтезланиши, гормонал мувозанатнинг бузилишига боғлиқ.

Олимларни таъкидлашича, яна бошқа омиллар ҳам борки, буларга нотўғри овқатланиш, бунинг  натижасида  35 фоиз, тамаки чекиш натижасида  30 фоиз, атроф — муҳитнинг ифлосланиши 3 фоиз, вирусларнинг организмга тушишидан 10 фоиз, наслдан-наслга ўтиш борасида 5-10 фоиз, қуёшдан келадиган ультрабинафша нурларнинг салбий таъсири  натижасида 5 фоиз, ионли нурланиш  натижасида 3 фоиз, ва алькоголли ичимликлар истеъмол қилиш натижасида 2 фоиз, онкологик касалликлар келиб чиқиши исботланган.

  Онкология соҳасида долзарб муаммо – бу кенг камровли профилактик ишлар ва касалликни эрта босқичларда аниқлашдир. Бунинг учун жойларда шифокорларни онкологик  ҳушёрлигини  ошириш, тиббиёт ходимлари аҳоли ўртасида ўз вақтида  чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилиши, скрининг текширувларини барча касалликлар бўйича  олиб бориш ва айниқса, фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириши  лозим.

Филиалимизда  сут бези саратони касаллигининг  олдини олиш   мақсадида  аёлларга муҳим маьлумотлар ва саратон касаллигининг 21 та асосий белгиси, унинг профилактикаси  ҳақида эслатма варақалари чиқарилди ва шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларига, ҚВП ларга тарқатилди. Мутахассисларимиз саратон касаллигини текшириш, уни даволаш ва олдини олиш борасида, дори-дармонлар, янги тиббий асбоб-ускуналар  тўғрисида видеороликларни   фуқароларга тақдим этмоқда. 

Ҳозирги кунда филиалимизда 7-та бўлим фаолият кўрсатиб, лаборатор текширувлар асосида, тиббий ускуналар (компьютер томографияси, рентген, маммография, ультратовуш текширувлари)га асосланиб беморга тўғри ташхис қўйилиб, аҳолига ихтисослаштирилган   онкологик  хизмат  кўрсатиб келинмокда. Хасталарга замонавий  даво муолажалари ўтказилмоқда.

Матнияз МАТНИЯЗОВ, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор, Хоразм вилояти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.