Оқ карракнинг (расторопша) фойдали хусусиятлари

4
37810
марта кўрилган.

Оқ каррак рус тилида  ва аптекаларда расторопша дея ишлатиладиган шифобахш доривор ўсимликни халқимиз  табобатда азалдан қўллаб келади.

Оқ каррак  таркиби турли ҳил витаминлар ва микро  элементларга мўл. У A, E, F, K ва  В гуруҳига кирувчи дармондориларга бой. Оқ карракнинг бир грамми 16,6 мг кальций, 9,2 мг калий, 4,2 мг магний, 0,08 мг темир, 0,1 мг марганец, 1,16 мг цинк, 22,9 мг селен, 0,09 мг йод каби дармондорилар бор.

Бугунги кун тиббиётида унинг таркибида  силимарин моддаси аниқланганлиги туфайли янада иашҳур бўлиб кетди. У энг кучли гепатопротекторлардан бири ҳисобланади (лотин сўзларида: ҳепар – «жигар» ва протето – «ҳимоя»). Оқ каррак  антиоксидант хусусиятлари, силимарин моддаси туфайли жигар тўқималарини тиклашга ёрдам беради. Жигар церрозини даволашда ҳам ишлатилмоқда.

Оқ карракнинг шифобахш хусусиятлари: У варикоз томирлари, полиартрит, холецестит, жигар дистрофияси, заҳарланиш, шу жумладан, спиртли ичимликлар, диабет ва тиш оғриғини даволашда ҳам ишлатилади. Бундан ташқари, у нур ва кимётерапия курсларидан кейин ҳам тавсия этилади.

Фармакологияда унинг барглари, илдизлари, уруғлари ишлатилади, улардан ёг ва шрот ҳосил қилинади. Унинг ёғи турли хил тери касалликларини, репродуктив тизимнинг айрим дардларини даволашда ишлатилади. У жароҳатларни мукаммал даволаш, айниқса ёнғиндан кейинги яраларни даволаш хусусиятларига эга.

Оқ каррак аптекаларда бир нечта доривор шаклларда сотилади. Энг кенг тарқалгани – ўсимлик таблеткалари, шунингдек, капсулалари ёғи, кукуни ва  шроти.

Ўзбекистонда шифобахш ўсимликлар етиштириш корхонасида зайтун барглари қўшилган қадоқланган пакетчаларда  расторопша чойи ишлаб чиқарилади.

Халқ табобатида шифобахш гиёҳнинг ишлатилиши: Шарбат, чой, шўрва, таом, компресслар — барчаси танани самарали  тозалаш ва иммунитетни тиклаш учун шифо бўлади. Турли аллергияларни даволашда ҳам ишлатилади.

Уй шароитида расторопшанинг овқати ишлатилади. Бу нима дегани? Бу барча фойдали таркибий қисмлар сақланиб қолган ўсимликнинг майдаланган уруғларидан олинган кукун. Ушбу кукун жигар ҳужайраларини ва бутун аъзои баданни яхшилаш учун энг қимматли маҳсулотдир. У томирларни тозалайди, холестерин даражасини пасайтиради, организмдан токсинларни чиқариб ташлайди. Натижада ошқозон – ичак фаолияти ҳам  яхшиланади. Вазнни ва тери муаммоларини йўқотишга ҳам кўмаклашади. Шунингдек, иммунитетни оширади, тўқималарнинг янгиланишини тезлаштиради.

Доривор мақсадлар учун уруғидан чой ёки қайнатма тайёрлаш мумкин.

Доривор чойни тайёрлаш учун 1 чой қошиқ уруғни бир стакан қайноқ  сувга аралаштириб, 1-1,5 соат давомида дамлаб қўйиб, овқатдан ярим соат олдин 100 млдан кунига 3 марта иссиқ шаклда ичиш керак.

Шўрва яъни қайнатма тайёрлаш учун 30 г уруғ эзилади ва уларни қайноқ сувга 500 мл қўшилади. Суюқлик 2 баробар камайгунча қайнатилади. Уни  бир ош қошиқдан овқатланишдан ярим соат олдин, кунига 3 марта истеъмол қилинади. Қабул қилиш курси-30 кун. Агар яна керак бўлса, курс 1-3 ой ичида қайта такрорланади.

Уни яъни кукуни. Доривор тайёрлашнинг иккинчи усули- ун яъни кукунидан фойдаланишдир. Уруғи кукун яъни ун ҳолига келгунча эзилади. Ундан 1 чой қошиқ  олиб, сув ёки шарбат билан кунига 2-3 марта, ичиш мумкин.  Бундан ташқари кукун  кефир, сут ёки шарбат билан аралаштирилиши мумкин. Ичимликка ҳар қандай мева ёки резаворлар қўшиб, блендерда айлантириб ҳам ичиш мумкин. Бу ичимлик иммунитетни кўтаради.

Шрот. Уруғдан 0,5 чой қошиқда олиб, овқат пайтида кунига бир марта қабул қилиш керак. Муддати-1 ой. Шуни таъкидлаш керак-ки, қуритилган уруғи жуда қаттиқ ичида қовуннинг данагига ўхшаш мағзи бор. Уни обдон чайнаш керак бўлади.

Ёғи ҳам фойдали. Овқатдан ярим соат олдин ёки тайёр овқатларга қўшиб исътемол қилиш мумкин. Катталар кунига 4 чой қошиқдан кўп ичмаслиги керак. Қабул қилиш курси 1-2 ойга мўлжалланган бўлиб, кейин 1 ой танаффус қилгач яна  курсни такрорлаш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Маҳсулотга юқори сезувчанлик, 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Фармацевт Фазилат Саъдуллаева тайёрлади.

 

Ёйиш

4 Мулоҳаза

  1. Ассалом алейкум. Мен росторопша ўсимлигини етиштириш билан шуғулланаман. Менга кўп миқдорда росторопша уруғини олувчи фармацевт корхона керак. ёрдам бера оласизми. Бу сохани янада кенгайтирмоқчиман.

    • Ассалому алейкум Гулхаё, 78-150-60-06 Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланишади мурожаат қилсангиз балким ёрдами тегар.

      • Assalom aleykum menga javob berganingiz uchun raxmat, men yodimda ham yoq edi sayt yozib qoldirganim. hozir ayni kerak paytda buni ko’rib juda xursand bo’ldim. So’g’ bo’ling.

Добавить комментарий для Мирпулат Жавобдан кечиш

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.