Оқилона овқатланиш маданияти деганда нима тушинилади?

0
3016
марта кўрилган.

Тўғри ва оқилона овқатланиш деганда нимани тушинамиз?! Оқилона овқатланиш маданияти деганда овқатланиш тартиби ва таомнинг хилма-хиллиги тушунилади. Бу овқатни қанча ва қачон ейишни, дастурхонни қандай безатишни билиш зарур демакдир. Тўғри ва оқилона овқатланиш инсон умрини узайтиради, саломатлигига ижобий таъсир этиб, организмнинг меъёрида фаолият юритишига ёрдам беради.

 Овқат рациони тегишлича энергетик қийматга эга бўлиши керак. Бу эса организм ҳаёт фаолияти учун сарфланган энергиясига ейиладиган овқат каллорияси мувофиқ келишдир. Инсон меҳнат билан шуғулланганда, юрганда, турли ҳаракатлар қилганда, гаплашганда, барча ички аъзолар, айниқса, мия, юрак, ўпка, меъда-ичак тизими буйраклар узлуксиз ишлаб туради. Бунинг учун энергия керак. Энергиянинг эса биз озиқ-овқат маҳсулотлари ва суюқликлардан оламиз.

Овқат рациони сифат жиҳатдан тўйимли бўлиши, яъни, барча озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида оқсиллар, углеводлар, ёғлар, минерал моддалар ва витаминлар мавжуд бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш зарур.

Болалар бир кунда тўрт маҳал овқатланиши, эрталабки нонушта кундалик овқатнинг 25 фоизни, тушлик 35 фоизни, пешинда 15 фоизни, кечки овқат 25 фоизни ташкил қилиши керак.

 Овқатланаётганда ҳар қандай ишни йиғиштириб қўйинг. Айниқса, кўнгилсиз воқеаларни эсламанг. Овқат пайтида ҳеч нарса ўқиманг, акс ҳолда таом яхши ҳазм бўлмайди.

Суюқликни ҳаддан ташқари кўп ичиш ҳам зарар қилади. Одам кўп терлайди, “суюлиб” қолган қон кислород ташиш вазифасини бажара олмайди. Юрак, томир ва буйракларга оғирлик тушади.

 Дастурхон дид билан безатилса ва овқат чиройли қилиб қўйилса, кўрганда фақат кўз қувониб қолмасдан, бунда меъда шираси ҳам кўпроқ ажралади, ҳазм тизими овқатланишга тайёр туради.

Дастурхон ҳар хил кўкатлар: петрушка, шивит, сабзавотлар, лимон, бодринг, карам кабилар билан безатилса мақсадга мувофиқ бўлади. Сабзавотларни дастурхонга қўйишдан олдин яхшилаб ювиш керак. Ювилмаган мевалар юзасида ўткир юқумли меъда-ичак касалликларини чақирувчи микроорганизмлар бўлиши мумкин.

Овқат жуда иссиқ ва жуда совуқ бўлмаслиги лозим. Иссиқ овқатлар 50-60 даражада бўлиши, совуғи 10 даражадан кам бўлмаслиги керак.

Уй бекалари овқат тайёрланадиган маҳсулотларнинг сифатли бўлишига эътибор беришлари лозим. Маҳсулот сал бузилган бўлса ҳам овқатга ишлатиш мумкин эмас. Сутни фақатгина қайнатиб ичиш керак.

 Холида Очилова,

олий тоифали врач

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.