Ўсмирлар ҳомиладорлиги ва эрта никоҳлар

0
298
марта кўрилган.

Ўсмирларнинг яъни 13-16 ёшдаги болаларнинг турмуш тарзи, руҳияти, овқатланиш режими ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Бу даврга келиб ўсмирнинг бўй-басти тез фурсатда ўсиб боради. Уларнинг иштаҳаси юқори бўлади. Онг-шуурида ҳам ўзгаришлар, янги қизиқишлар пайдо бўлади. Бундай пайтда ота-она уларнинг овқатланишига, руҳиятига алоҳида эътибор бериши лозим. Иложи борича кимёвий моддалар аралашмаси бўлган маҳсулотларни камроқ тановул қилишини назорат қилиб бориш керак. Шунингдек, ота-она ўсмирлар билан энг яқин ўртоқдек, тенгдошдек муомала қилиши  ва руҳиятини билиб бориши тарбияда жуда фойдалидир.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг таҳлилларига кўра дунёда    580 миллион ўсмир қиз яшайди. Ушбу рақамлар 2013 йилги маълумотлар. Уларнинг 700 миллиони вояга етмасдан оила қурган. Ваҳоланки, уларнинг ақлий ва жисмоний ривожи, қобилияти ва салоҳиятини тугал намоён этиш имконияти яратиладиган даврда муаммолар ичига кириб қоляпти.

Ўсмир қизлар ўртасида эрта ҳомиладорликдан ҳимояланиш бўйича жиддий муаммолар сақланиб қоляпти. Яна 2013 йилги маълумотларга кўра,  дунёда ҳар йили 51 миллион қиз  19 ёшга чиқмай турмуш қурмоқда. Уларнинг 13,1 миллион нафари йил ўтмай она бўлмоқда. “Ёш она”ларнинг 2 миллиони ҳатто 15 ёшга ҳам чиқмаган. Янада ачинарлиси шундаки, ҳомиладорлик ва туғруқ асоратлари туфайли ҳар йили 70 минг нафар гулдай қиз оламдан ўтмоқда. Бу муаммо бизнинг юртимизда ҳам йўқ эмас. Интернет тўрлари дунёни қамраб олганлиги, ижтимоий тармоқларни ўқиш ва уларда мулоқат ила қатнашиш  ҳам ўсмирларга салбий таъсир қиляпти десак хато бўлмайди. Чунки, улар саралаб ўқишни билишмайди.

Азиз ота-оналар, фарзандингиз билан муомалада яқин дўст бўлиш имкониятини яратинг. Кейинчалик афсусланиб юрманг. Барча янгиликларни улар сиздан эшитсин, ташқаридан эмас. Халқимиз “онасига қараб келин ол, отасига қараб куёв танла” деган ҳикматларни бежиз айтмаган.

Раъно ЗАРИПОВА тайёрлади.

Таҳририятдан: Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди  гранти асосида уюштирилди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.