Осон ва арзон усул билан 2-турдаги қандли диабетни даволаш

0
63
марта кўрилган.

Канаданинг 1827 йил ташкил этилган жаҳондаги нуфузли олий ўқув юрти – Торонто университети ходимлари овқатланиш тартибига тўғри ёндашиш қандли диабетни даволаш бўйича белгиланадиган расмий дори воситаларидан воз кечишга ёрдам беради, деган хулосага келишган.

Олимлар 2-турдаги диабетга олиб борувчи, меъда ости бези ва жигарида ёғ тўпланиши кузатилган кемирувчиларда тажриба ўтказдилар. Тиббиёт ходимлари сичқонларнинг ушбу аъзоларидан атиги бир граммдан чарвисини олиш билан уларни мазкур касаллик белгиларидан халос қилишди. Натижада сичқонларнинг организми инсулинга меъёрдагидик реакция бера бошлаган. Маълум вақт ўтгач, олимлар ушбу тажрибани кўнгиллиларда синовдан ўтказишди. Икки киши кун оша, учинчиси эса ҳар уч кунда овқатлантирилди. Ушбу тартиб тахминан 10 ой давом эттирилди. Натижада кўнгилиларнинг вазни енгиллашиб, диабетда қўлланиладиган дори воситаларини истеъмол қилишга эҳтиёж қолмаган.

Ушбу касалликдан фориғ бўлишнинг яна бир халқона осон йўли кўпроқ шарбатлар ичиш ва мевалар исътемол қилишдир. Масалан, 2та банан, 2та олма, бир барг карам, 5та киви, ярим литр сув қўшиб шарбат тайёрлайсиз,  унинг ярмини эрталаб, қолганини эса кун давомида ичинг. Қорнингиз очса, мевалар, салат(салат ҳам ўсимлик ёғига бўлиши керак) ва тунец балиғи (озгина) ейиш мумкин. Бу маҳсулотлар В12 витаминига бой бўлиб, тана учун жуда фойдали ва деярли очликни ҳис қилмайсиз. Шарбатларнинг озиқ моддалари билан тўйинган қон мияга “очлик белгилари”ни юбормайди. 

Р. САПАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.