Ўткир ва сурункали бронхитни даволашда  лимоннинг аҳамияти

0
346
марта кўрилган.

Ўткир ва сурункали бронхитни даволашда лимон, алоэ  ва асал каби неъматларнинг аҳамияти катта.

Биринчи малҳам. 3 дона лимоннинг уруғи олиб ташланиб, пўсти билан бирга майдаланади, унга 20 дона эзилган ёнғоқ мағзи, 300 грамм алоэ шарбати, 500 грамм сариёғ, 500 грамм асал ва 200 грамм «Когор» виноси солиниб, обдон аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма қоронғи жойда сақланади ва бронхит ҳамда ўпка касалликларида овқатдан 30 дақиқа олдин бир ош қошиқдан уч маҳал истеъмол қилинади.

 Иккинчи малҳам. 50 грамм қирғичдан чиқарилган ерқалампир (хрен) ва 2-3 дона лимон шарбатини аралаштириб, эрталабдан кечгача 1 чой қошиқдан, кетидан ҳеч нарса емай, ичмай истеъмол қилинади. Албатта, бунда беморнинг ўтида, ошқозон- ичакида дард бўлмаслиги керак.

Учинчи малҳам. 100 грамм алоэ шарбати, 500 грамм майдаланган ёнғоқ, 300 грамм экологик тоза асал ва 3-4 дона лимон шарбатини яхшилаб аралаштириб, 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа олдин истеъмол қилинади.

 Аммо, шуни ҳам таъкидлаш керакки, ўткир буйрак касалликлари, ошқозон-ичак касаллиги, ҳомиладорлик, аёллар жинсий аъзоларининг ўткир шамоллаши, юрак қон-томир тизими касалликлари, сил касаллиги, қон қусиш ва бавосилда алоэли малҳамлар истеъмол қилиш маън этилади.

 Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.