Пиёда юришнинг саломатликка қандай таъсир кўрсатишидан хабардормисиз?

0
340
марта кўрилган.

Аллома Ибн Сино буйракдаги тошни туширишда пиёда юришнинг фойдаси борлигини ёзиб қолдирган. Айниқса, эрталабки мусаффо ҳавода сайр қилиш кони фойда бўлиб, вужуд кислородга тўйинади. Бу эса юрак ва ўпка фаолиятини яхшилайди. Кечқурун уйқудан олдин пиёда юриш эса овқат ҳазмига кўмаклашади ва тиниқиб ухлаб ором олишингизни таъминлайди.

Замонавий тиббиётнинг тавсиясига кўра эса: 3 дақиқа юриш — қон босимини пасайтиради, 5 дақиқа тоза ҳавода юриш, хуш кайфият бағишлайди, 10 дақиқа юриш, ижодий фикрлашни рағбатлантиради, овқатдан сўнг 15 дақиқа юриш, қондаги қанд миқдорини камайтиради, овқатдан сўнг 30 дақиқа юриш, ортиқча вазндан халос қилади, 40 дақиқа юриш, кексаларда юрак касаллигининг олдини олади. 

Машинангизнинг ёқилғисини тежанг ва ишга иложи бўлса пиёда боринг. Бу эса ҳам саломатликка ҳам хўжаликка фойда  келтиради. Шунингдек табиатнинг мусаффолигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган бўласиз.

Айни кунларда мамлакатимизда “Ўн минг қадам” акцияси ҳам бекорга  уюштирилгани йўқ.  Саломат бўлинг, пиёда юришга одатланинг.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.