Пойтахтнинг 12 та туманида махсус COVID поликлиникалари фаолият бошлади

0
197
марта кўрилган.

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида махсус COVID поликлиникалари фаолият бошлади, улар ҳар куни 24 соат давомида ишлайди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, коронавирус инфекцияси аниқланган, бироқ хасталик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш, уларга амбулатор ва уйига борган ҳолда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида кунлик кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб бораётган Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди.

Тиббий-санитария муассасалари ва хизмат кўрсатиш йўналиши яқин бўлган 4 та диспансер ҳамда 8 та оилавий поликлиника биносида иш бошлаган мазкур муассасалар аҳолига ҳар куни 24 соат давомида хизмат кўрсатади. Ҳар бир муассасага шифокорлар билан бир қаторда, тиббиёт олий ўқув юртларининг етакчи мутахассислари ҳам жалб қилинган.

Беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, экспресс-тест, зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дезинфекцияловчи эритмалар билан таъминланган.

Мурожаат қилган беморлар оғирлик даражасига кўра сараланиб, аҳволи енгил фуқароларга уйда даволанишлари учун зарур тавсия ва коронавирусга қарши дори-дармонлар бўлган «COVID-box»лар берилади. Беморнинг аҳволи оғир бўлса, зудлик билан махсус шифохонага юборилади.

Коронавирус касаллигига қарши эмлаш ишларини самарали олиб бориш мақсадида пойтахтдаги 12 та кўп тармоқли ва 66 та оилавий поликлиникаларда махсус мобиль бригадалар фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

Қуйида ушбу поликлиникалар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси(Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй).

5-сонли Фтизиатрия диспансери(Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй).

23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали(Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй).

1-сон Фтизиатрия диспансери(Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй).

58-сон оилавий поликлиника(Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй).

11-сон оилавий поликлиника(Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй).

3-сон Фтизиатрия диспансери(Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй).

Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази(Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон).

4-сон фтизиатрия диспансери(Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй).

42-сон оилавий поликлиника(Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй).

2-сон фтизиатрия диспансери(Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй).

Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери(Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй).

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.