Қалампирнинг фойдали хусусиятлари

0
2219
марта кўрилган.

Она юрт неъмати — қалампир, мурчни  халқимиз азал-азалдан севиб овқатларга ишлатади.  Халқ табобатида қиш кезларида мурч талқони кўплаб дардларга  малҳам сифатида қўлланилади.

Масалан, унинг талқонига кунгабоқар ёғи қўшиб баданга сурилса, эт увишишига фойда қилади, шамоллашни олдини олади.  Уч маҳал  асалга талқон қўшиб томоққа суртилса, газакнинг олдини олади, Шунингдек,  унга алой барги шарбати ва қорамайизни обдон аралаштириб  шимилса томоқ  ва умуман шамоллашга малҳам бўлади.

Қиш кезларида эса сувда мурч қайнатилиб пиёз тўғраб,  қотган нон аралаштирилиб ичилса организмдаги вирусларга қарши кучли малҳам бўлади ва иммун тизимни мустаҳкамлайди.

Мурчнинг пояси ҳамда  барги ҳам фойдали, уларни эзиб  сочга суртилса уни ўстиради.

Момоталоқ бўлган жойга мурчни кунига уч маҳал  докага суртиб боғланса, қотган қонни шимдиради. Камқувват киши қизил  мурчни 10 кун овқатларга солиб исътемол қилса, қувватни оширади, қорнида йиғилган елларни ҳайдайди.

 Бироқ жигарида, ўтида, буйрагида дарди бўлганлар уни эҳтиёт бўлиб ишлатганлари маъқул.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.